https://sputniknews.uz/20260527/ellik-nafar-bemorda-yuqori-texnologik-operatsiyalar-otkazildi-57898978.html
50 нафар беморда юқори технологик операциялар ўтказилди — ССВ
50 нафар беморда юқори технологик операциялар ўтказилди — ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарорида 10 минг нафар болаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш назарда тутилган. 27.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-27T13:33+0500
2026-05-27T13:33+0500
2026-05-27T13:33+0500
соғлиқ
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
президент
президент қарори
жарроҳлик амалиёти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0e/30735349_105:166:908:618_1920x0_80_0_0_b2b91914158f8119aa95d07081ee84b4.png
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Президент қарори асосида 50 нафарга яқин беморда юқори технологик операциялар ўтказилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.2026 йил 27 май соат 09:00 ҳолатига кўра:Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги қарорини имзолаган эди. Қарорга мувофиқ, оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш назарда тутилган. Шунингдек, 2,3 минг нафар онкологик, гемотологик ва онкогематологик ташхис қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, уларни даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш ҳамда камида 350 нафар беморларда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказиш кўзда тутилган. Мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар давлат мақсадли жамғармалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ажратиладиган 690 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан “Вақф” хайрия жамоат фонди орқали молиялаштирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0e/30735349_184:159:783:608_1920x0_80_0_0_9789653f73702df0db1750d2e5d2f512.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
соғлиқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), президент, президент қарори, жарроҳлик амалиёти
соғлиқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), президент, президент қарори, жарроҳлик амалиёти
50 нафар беморда юқори технологик операциялар ўтказилди — ССВ
Президент қарорида 10 минг нафар болаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Президент қарори асосида 50 нафарга яқин беморда юқори технологик операциялар ўтказилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
2026 йил 27 май соат 09:00 ҳолатига кўра:
194 нафар бемор бола тиббиёт муассасаларига ётқизилиб, уларнинг 40 нафарида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди;
112 нафар онкологик, гемотологик ва онкогематологик ташхис қўйилган бемор тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиб, уларнинг 5 нафарида мураккаб жарроҳлик операцияси бажарилди;
14 нафар шахс тиббиёт муассасаларига ётқизилди ва уларнинг 2 нафарида жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги
қарорини имзолаган эди.
Қарорга мувофиқ, оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш назарда тутилган.
Шунингдек, 2,3 минг нафар онкологик, гемотологик ва онкогематологик ташхис қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, уларни даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш ҳамда камида 350 нафар беморларда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказиш кўзда тутилган.
Мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар давлат мақсадли жамғармалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ажратиладиган 690 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан “Вақф” хайрия жамоат фонди орқали молиялаштирилади.