https://sputniknews.uz/20260526/uzbekistan-yaim-yashirin-iqtisodiyot-hajm-57881024.html
Ўзбекистонда ЯИМда норасмий ва яширин иқтисодиёт ҳажми маълум қилинди
Ўзбекистонда ЯИМда норасмий ва яширин иқтисодиёт ҳажми маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2026 йил январь–март ойларида кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 102,7 триллион сўмни ташкил этди. Унинг ЯИМдаги улуши бир йилда 32 фоиздан 22,9 фоизга тушди.
2026-05-26T19:22+0500
2026-05-26T19:22+0500
2026-05-26T19:22+0500
инфографика
иқтисод
яим
миллий статистика қўмитаси
ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57877879_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_5ddba610fd8958a4d82081e621a47abb.png
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати 102,7 триллион сўмни ташкил этди.Бу республика ялпи ички маҳсулотининг 22,9 фоизига тенг. Таққослаш учун, 2025 йилнинг мос даврида кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 106,8 триллион сўмни, ЯИМдаги улуши эса 32 фоизни ташкил этган.2026 йил биринчи чорагида кузатилмайдиган иқтисодиёт таркиби қуйидагича бўлди:• уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти — 69,1 триллион сўм, ЯИМдаги улуши 15,4 фоиз;• яширин иқтисодиёт — 33,6 триллион сўм, ЯИМдаги улуши 7,5 фоиз.2025 йил январь–март ойларида эса уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти 78,8 триллион сўмни, ЯИМдаги улуши 23,6 фоизни ташкил этган. Яширин иқтисодиёт ҳажми 28 триллион сўм, ЯИМдаги улуши 8,4 фоиз бўлган.Соҳалар кесимида кузатилмайдиган иқтисодиётнинг энг юқори улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида қайд этилди — 81,1 фоиз. Шунингдек, хизматлар соҳасида 24,5 фоиз, қурилишда 23,9 фоиз, саноатда эса 6,7 фоиз улуш қайд этилган.Кузатилмайдиган иқтисодиёт деганда расмий статистика кузатувларида тўлиқ ёки қисман қамраб олинмаган иқтисодий фаолият тушунилади.Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57877879_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_c29ae6c5f8ddada304bab453f1968275.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инфографика, иқтисод, яим, миллий статистика қўмитаси , ўзбекистон, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, инфографика
инфографика, иқтисод, яим, миллий статистика қўмитаси , ўзбекистон, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, инфографика
Ўзбекистонда ЯИМда норасмий ва яширин иқтисодиёт ҳажми маълум қилинди
2026 йилнинг биринчи чорагида кузатилмайдиган иқтисодиёт ЯИМнинг 22,9 фоизини ташкил этди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 32 фоиз бўлган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати 102,7 триллион сўмни ташкил этди.
Бу республика ялпи ички маҳсулотининг 22,9 фоизига тенг. Таққослаш учун, 2025 йилнинг мос даврида кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 106,8 триллион сўмни, ЯИМдаги улуши эса 32 фоизни ташкил этган.
2026 йил биринчи чорагида кузатилмайдиган иқтисодиёт таркиби қуйидагича бўлди:
• уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти — 69,1 триллион сўм, ЯИМдаги улуши 15,4 фоиз;
• яширин иқтисодиёт — 33,6 триллион сўм, ЯИМдаги улуши 7,5 фоиз.
2025 йил январь–март ойларида эса уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти 78,8 триллион сўмни, ЯИМдаги улуши 23,6 фоизни ташкил этган. Яширин иқтисодиёт ҳажми 28 триллион сўм, ЯИМдаги улуши 8,4 фоиз бўлган.
Соҳалар кесимида кузатилмайдиган иқтисодиётнинг энг юқори улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида қайд этилди — 81,1 фоиз. Шунингдек, хизматлар соҳасида 24,5 фоиз, қурилишда 23,9 фоиз, саноатда эса 6,7 фоиз улуш қайд этилган.
Кузатилмайдиган иқтисодиёт деганда расмий статистика кузатувларида тўлиқ ёки қисман қамраб олинмаган иқтисодий фаолият тушунилади.
Батафсил —
Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.