Ўзбек гилоси Жанубий Корея бозорига чиқиши мумкин

© Sputnik / Бахром Хатамовф
ф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2026
Oбуна бўлиш
Жанубий Кореянинг Lotte Mart, E-Mart ва Costco савдо тармоқлари Ўзбекистондан гилос импорт қилишга қизиқиш билдирган. Дастлабки партия бўйича нарх 1 кг учун 7–8 доллар атрофида баҳоланмоқда
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон гилоси Жанубий Кореянинг йирик савдо тармоқларига кириши мумкин. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Марказий экспорт штаби мутахассислари Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси билан ҳамкорликда Жанубий Кореянинг Lotte Mart, E-Mart ва Costco савдо тармоқлари билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар давомида корейс томони Ўзбекистондан гилос импорт қилишга қизиқиш билдирган.
Дастлабки партияда ушбу маҳсулотга талаб ойига 5 тоннагача, нарх эса 1 кг учун ўртача 7–8 доллар деб белгиланди. Бунда транспорт, божхона ва ҚҚС харажатлари инобатга олинган.
Мазкур йўналишда ҳамкорлик қилиш истагидаги экспортчи корхоналар ўз тижорат таклифларини Марказий экспорт штабига тақдим этиши мумкин.
Узбекистан договорился с Кореей по водоснабжению и производству лифтов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2026
Корея компаниялари билан лифт ишлаб чиқариш ва сув таъминоти бўйича келишувга эришилди
Янгиликлар лентаси
0