Теннисчи Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос”нинг иккинчи даврасига чиқди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТеннис. St. Petersburg Ladies Trophy 2020
Теннис. St. Petersburg Ladies Trophy 2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2026
Oбуна бўлиш
Камилла Раҳимова Парижда ўтаётган дунёнинг энг нуфузли теннис мусобақаларидан бирида руминиялик Жаклин Кристианни мағлуб этди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон вакили Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос” турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Парижда ўтаётган ушбу мусобақа теннисдаги тўртта энг нуфузли Grand Slam турниридан бири ҳисобланади. Унда жаҳон рейтингидаги энг кучли теннисчилар иштирок этади.
Жаҳон таснифида 89-поғонани эгаллаб турган Раҳимова биринчи даврада руминиялик Жаклин Кристианга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган баҳсда ўзбекистонлик теннисчи 6:3, 4:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Раҳимова иккинчи даврада чехиялик Каролина Муховага қарши баҳс олиб боради.

Раҳимова 2025 йил охирида спорт фуқаролигини ўзгартириб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок эта бошлади. Ўзбекистон теннис федерацияси унинг миллий жамоага қўшилишини мамлакат тенниси учун стратегик кучайиш сифатида баҳолаганди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Теннис. St. Petersburg Ladies Trophy 2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2025
Дунё рейтингидаги топ теннисчи энди Ўзбекистон байроғи остида қатнашади
Янгиликлар лентаси
0