Хитойдан Афғонистонга Ўзбекистон орқали илк контейнер поезди йўлга қўйилди

© SputnikЖД станция Ташкент-Товарный
ЖД станция Ташкент-Товарный  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2026
Oбуна бўлиш
Илк поезд Хитой — Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон йўналишида ҳаракатланади. Юклар Урумчида жамланиб, Ўзбекистон орқали Афғонистонга етказилади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ таъсисчилигида Хитойда ташкил этилган UTK International Logistics Co. Ltd компанияси Хитой — Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон йўналишида илк контейнер поезди ҳаракатини амалга оширди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖнинг Telegram каналида хабар берилди.
Поезд 50 та 40 футлик контейнердан иборат. 40 футлик контейнер — халқаро ташувларда кенг қўлланиладиган йирик стандарт контейнер тури.
Контейнерлар Хитойнинг бир нечта станцияларидан йўлга чиқиб, Урумчи шаҳридаги Санпинг станциясида бир таркибга жамланади. Шундан сўнг поезд Қозоғистоннинг Алтинкўл станцияси орқали Ўзбекистонга, кейин эса Афғонистонга етказилади.
Ташилаётган юклар орасида канцелярия маҳсулотлари, қуёш панеллари учун компонентлар, матолар, шунингдек, бошқа саноат ва истеъмол товарлари бор.
Мазкур йўналиш бўйича 30 май куни яна 50 та контейнердан иборат навбатдаги поездни жўнатиш режалаштирилган.

UTK International Logistics Co. Ltd қўшма корхонасининг асосий вазифаси Хитой — Марказий Осиё йўналишида юкларни консолидация қилиш ва мультимодал ташувларни ривожлантиришдан иборат.

Грузовой контейнерный поезд на складе в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2025
Тошкентдан Хитойнинг Ланчжоу шаҳрига илк контейнер поезди жўнатилди
Янгиликлар лентаси
0