Контракт тўлови муддати узайтирилди — бу кимларга тегишли?

© ShutterstockСтудент на экзамене
Студент на экзамене
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Oбуна бўлиш
Базавий ва табақалаштирилган контракт маблағларини тўлаш ҳамда талабалар сафига қабулни расмийлаштириш муддати 10 июнгача узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Базавий ва табақалаштирилган контракт маблағларини тўлаш муддати 2026 йил 10 июнга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қарор абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва олий таълим ташкилотларининг мурожаатлари инобатга олинган ҳолда қабул қилинган.
Тўлов-контракт муддати қуйидаги тоифалар учун узайтирилди:
• бакалавриат ва магистратурада бугунги кунга қадар дарсларда қатнашиб, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган абитуриентлар;
• ўқиши кўчирилган, кўчириб тикланган ва қайта тикланган талабалар.
Улар учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматини 100 фоиз тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2026 йил 10 июнгача, шу куни ҳам, узайтирилди.
Вазирлик эслатишича, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун контракт тўлаш муддати олий таълим ташкилоти раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин
Оплата за учёбу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Контракт тўлови муддатлари янгиланди: олий таълимда янги қоидалар жорий этилди
Янгиликлар лентаси
0