https://sputniknews.uz/20260524/namangan-gullar-festival-57830686.html
Наманганда 50 кунлик Халқаро гуллар фестивали бошланди
Наманганда 50 кунлик Халқаро гуллар фестивали бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Наманганда 65-Халқаро гуллар фестивали бошланди. Юбилей фестивали 50 кун давом этиб, гуллар кўргазмалари, автопарад, концертлар, форумлар ва халқ сайилларини қамраб олади.
2026-05-24T15:15+0500
2026-05-24T15:15+0500
2026-05-24T15:15+0500
халқаро гуллар фестивали
гулчилик
концерт
дрон
фестивал
наманган вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/18/57827623_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6e196e54b8a7c3dc14355c19add1ab27.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Наманганда мамлакатнинг энг йирик маданий-сайёҳлик тадбирларидан бири — 65-Халқаро гуллар фестивали бошланди.Юбилей фестивали 24 майдан 12 июлгача давом этади. Расмий маълумотларга кўра, бу йилги фестиваль 50 кунлик дастурни қамраб олади ва унинг доирасида 150 дан ортиқ халқаро, республика ва минтақавий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.Очилиш маросимида хорижий давлатларнинг дипломатик корпус вакиллари, инвесторлар, бизнес вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, сайёҳлар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.Бу йил фестиваль илк бор маҳаллалардан бошланди. Вилоятдаги 754 та маҳалла байрам муҳитига мос безатилиб, кўчалар, ҳовлилар ва жамоат жойларида гул композициялари яратилди.Меҳмонлар Бобур номидаги боғ, “Афсоналар водийси” тематик боғи ва “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида яратилган гул композициялари билан танишиши мумкин.Байрам тадбирлари вилоят туманларини ҳам қамраб олади. Анъанавий “Ош байрами” ва “Лаванда фестивали” билан бирга, бу йил Мингбулоқда илк бор “Патир фестивали” ўтказилиши режалаштирилган.Ташкилотчилар жорий йилги фестивалга 50 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 миллион нафар хорижий сайёҳ келиши кутилaётганини маълум қилган.
https://sputniknews.uz
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/18/57827623_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_338d94126631b8ddb959ce3b8cd75a5d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
халқаро гуллар фестивали, гулчилик, концерт, дрон, фестивал, наманган вилояти
халқаро гуллар фестивали, гулчилик, концерт, дрон, фестивал, наманган вилояти
Наманганда 50 кунлик Халқаро гуллар фестивали бошланди
Наманган вилоятида 65 -Халқаро гуллар фестивали 24 майдан 12 июлгача давом этади. Дастурда 150 дан ортиқ тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Наманганда мамлакатнинг энг йирик маданий-сайёҳлик тадбирларидан бири — 65-Халқаро гуллар фестивали бошланди.
Юбилей фестивали 24 майдан 12 июлгача давом этади. Расмий маълумотларга кўра, бу йилги фестиваль 50 кунлик дастурни қамраб олади ва унинг доирасида 150 дан ортиқ халқаро, республика ва минтақавий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Фестиваль очилиши муносабати билан Наманган шаҳрида гуллар билан безатилган автомобиллар паради ташкил этилди. Колонна шаҳарнинг марказий кўчаларидан ўтиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига етиб борди.
Очилиш маросимида хорижий давлатларнинг дипломатик корпус вакиллари, инвесторлар, бизнес вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, сайёҳлар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Бу йил фестиваль илк бор маҳаллалардан бошланди. Вилоятдаги 754 та маҳалла байрам муҳитига мос безатилиб, кўчалар, ҳовлилар ва жамоат жойларида гул композициялари яратилди.
Фестиваль дастуридан концертлар, кўргазмалар, спорт мусобақалари, халқ сайиллари, туризм ва инвестиция форумлари, дрон-шоу, очиқ осмон остидаги концертлар ҳамда модалар ҳафталиги каби тадбирлар ўрин олган.
Меҳмонлар Бобур номидаги боғ, “Афсоналар водийси” тематик боғи ва “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида яратилган гул композициялари билан танишиши мумкин.
Байрам тадбирлари вилоят туманларини ҳам қамраб олади. Анъанавий “Ош байрами” ва “Лаванда фестивали” билан бирга, бу йил Мингбулоқда илк бор “Патир фестивали” ўтказилиши режалаштирилган.
Фестиваль очилишида Наманганга Guinness World Records сертификати ҳам топширилди. Вилоят “жамоа бўлиб бир ой давомиda энг кўп гул экиш” йўналишида рекорд ўрнатди.
Ташкилотчилар жорий йилги фестивалга 50 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 миллион нафар хорижий сайёҳ келиши кутилaётганини маълум қилган.