2016 йилдаги пасайишдан кейин автомобиль ишлаб чиқариш қарийб 5 баробар ошди

Oбуна бўлиш
Йиллар кесимида кўрсаткичлар ўсиш динамикасини намоён қилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда республикада 457 883 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу 2015 йилга нисбатан 267,4 мингтага кўп. 2015 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 190,5 мингта автомобиль бўлган.
2026 йилнинг январь–март ойларида эса Ўзбекистонда турли русумдаги 108 769 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилди.
Йиллар кесимида кўрсаткичлар ўсиш динамикасини намоён қилмоқда. 2016 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 92,7 мингтагача пасайган бўлса, кейинги йилларда соҳада қайта ўсиш кузатилди. 2023 йилда ишлаб чиқариш 426,1 мингтага, 2024 йилда 435,2 мингтага, 2025 йилда эса 457,9 мингтага етди.
Мазкур маълумотлар махсус енгил автомобилларни қўшган ҳолда ҳисобланган.
Батафсил - Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0