Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Старобелскдаги Украина теракти қурбонлари сони 10 кишига етди

Oбуна бўлиш
УҚК зарба берган ЛХРдаги коллеж қурбонлари сони ошмоқда, 38 киши жароҳатланган ва 11 киши бедарак йўқолган.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Украинанинг Старобелск педагогика коллежига қилган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўн кишига етди. Бу ҳақда Луганс Халқ республикаси раҳбари Леонид Пасечник маълум қилди.
"Қутқарувчилар бутун тунни Старобелскдаги вайроналарни тозалаш билан ўтказдилар. Афсуски, уларнинг умидлари пучга чиқди — ҳалок бўлганлар сони ўн кишига етди", деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Пасечник, шунингдек, 38 киши жароҳат олганини ва яна 11 киши бедарак йўқолганини аниқлади. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Психологлар ва шифокорлар вақтинчалик турар жой марказида ишламоқда ва талабаларнинг ота-оналарига ёрдам кўрсатилмоқда.
Украина 22 май тунда ЛХРдаги коллеж ётоқхонасига 16та дрон билан зарба берди. Шу вақт ётоқхонада 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган 86 талаба ухлаб ётган эди. Зарбалар оқибатида бино қулади.

Яқин атрофда ҳеч қандай ҳарбий объектлар ёки махсус кучлар идоралари йўқ эди. Зарба қасддан берилганига шубҳа йўқ.
Президент Владимир Путин айтишига кўра, Старобелскдаги коллежга берилган зарба – неонацизм ва Киев режимининг террорчилиги белгисидир. Бу зарба тасодифий бўлмаган – 16 та учувчисиз аппарат бир жойга қайта-қайта зарба берган. Коллеж яқинида ҳеч қандай ҳарбий объект ёки махсус хизматлар идораси йўқ, деди Россия президенти.

Путин Россия Мудофаа вазирлигига УҚКнинг ушбу ҳужумига жавоб тайёрлашни буюрди.
Янгиликлар лентаси
0