Ўзбекистонда биринчи масофавий робот жарроҳлик операцияси ўтказилди

© СВВЎзбекистонда биринчи робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
Ўзбекистонда биринчи робот жарроҳлик операцияси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2026
Oбуна бўлиш
Беш минг километр масофадан туриб бажарилган ноёб операция жараёнини Хитой ва ўзбекистонлик кўплаб ёш мутахассислар онлайн кузатиб борди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи марта масофавий робот жарроҳлик операцияси бажарилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу технологик мураккаб операция академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан муваффақиятли амалга оширилди.
Хитойнинг Ухань шаҳридаги “Робот жарроҳлиги ҳафталиги – 2026” халқаро конференцияси доирасида ўтказилган мазкур ноёб амалиёт ёш жарроҳ Абдурашид Абдукаримов томонидан юртимизда даволанаётган уч нафар беморда масофадан туриб бажарилди.
© СВВЎзбекистонда биринчи робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
Ўзбекистонда биринчи робот жарроҳлик операцияси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2026
Ўзбекистонда биринчи робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
Беш минг километр масофадан туриб бажарилган ноёб операция жараёнини Хитой ва ўзбекистонлик кўплаб ёш мутахассислар онлайн кузатиб борди.

Робот жарроҳлик — бу инсон ақлу заковати, тиббиёт ва рақамли тараққиётнинг ўзаро уйғунлигидир. У — шифокорга энг нозик ҳаракатларни ҳам юқори даражада аниқлик билан бажаришга кўмаклашиб, беморга кам жароҳат етказиши ҳамда қисқа муддатда тикланиш имконини беради.
Энг муҳими, энди шифокор ва бемор орасидаги масофа - чегара эмас. , албатта, бу Ўзбекистон хирургияси тарихида янги саҳифа. Айтиш лозимки, бундай робот жарроҳлик операциялари дунёнинг саноқли давлатларидагина ўтказилади.
© СВВЎзбекистонда биринчи робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
Ўзбекистонда биринчи робот жарроҳлик операцияси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2026
Ўзбекистонда биринчи робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
Операцияни ўтказиш учун юқори тезликдаги интернет тармоғи, замонавий технологиялар ҳамда юқори малакали мутахассисларни талаб этади. Энди Ўзбекистон ҳам ана шу илғор мамлакатлар сафидан ўрин олди.
Янгиликлар лентаси
0