Ўзбекистон ёрдамида Мозори-Шарифда янги қуруқ порт ишга тушди
Ўзбекистон ёрдамида Мозори-Шарифда янги қуруқ порт ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
"Ҳайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линияси минтақа иқтисодий тараққиётининг муҳим драйверларидан бирига айланиб бормоқда. 23.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида 21 май куни Мозори-Шариф шаҳрида янги қуруқ портининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари”. Тадбир доирасида фойдаланишга топширилган 5—Портга биринчи поезд таркиби қабул қилинди ва юк тушириш ишларига расман старт берилди. Ушбу воқеа портнинг амалий фаолияти бошланганини англатиб, келгусида юк ташиш ҳажмини янада ошириш учун муҳим замин яратди.Ташриф давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбари З. Г. Нарзуллаев Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича муовини Мулла Абдулғани Бародар билан ҳам музокаралар ўтказди. Учрашувда "Ҳайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линияси ўтказувчанлик қобилиятини янада ошириш муҳокама қилинди.Наибобод станцияси ҳудудида қўшимча 1650 метрлик шаҳобча йўли қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа юк вагонларини қайта ишлаш ҳажмини ошириш, вагонларнинг туриб қолиш вақтини қисқартириш ва темир йўл инфратузилмасининг самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Согдиана Транс” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар натижасида "Ҳайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линияси минтақа иқтисодий тараққиётининг муҳим драйверларидан бирига айланиб бормоқда.
"Ҳайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линияси минтақа иқтисодий тараққиётининг муҳим драйверларидан бирига айланиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида 21 май куни Мозори-Шариф шаҳрида янги қуруқ портининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари”.
"Ҳайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линиясида қурилиш ва тиклаш ишлари якунланини ва Мозори-Шариф 5-сонли портининг очилишига бағилшланган маросимда Ўзбекистон ва Афғонистон расмий вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида фойдаланишга топширилган 5—Портга биринчи поезд таркиби қабул қилинди ва юк тушириш ишларига расман старт берилди. Ушбу воқеа портнинг амалий фаолияти бошланганини англатиб, келгусида юк ташиш ҳажмини янада ошириш учун муҳим замин яратди.
Ташриф давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбари З. Г. Нарзуллаев Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича муовини Мулла Абдулғани Бародар билан ҳам музокаралар ўтказди. Учрашувда "Ҳайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линияси ўтказувчанлик қобилиятини янада ошириш муҳокама қилинди.
Наибобод станцияси ҳудудида қўшимча 1650 метрлик шаҳобча йўли қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа юк вагонларини қайта ишлаш ҳажмини ошириш, вагонларнинг туриб қолиш вақтини қисқартириш ва темир йўл инфратузилмасининг самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича муовини Мулла Абдулғани Бародар мазкур ташаббусларни юқори баҳолаб, Жамоат ишлари вазирлиги мутасаддиларига Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда техник ва қурилиш ишларини тезкор ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Согдиана Транс” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар натижасида "Ҳайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линияси минтақа иқтисодий тараққиётининг муҳим драйверларидан бирига айланиб бормоқда.
Қуруқ порт - бу мамлакат ҳудуди ичкарисида жойлашган ва автомобиль ёки темир йўл орқали денгиз портига тўғридан-тўғри уланган ички терминал. У ички йўналишларда денгиз юкларини қайта юклаш учун марказ бўлиб хизмат қилади. Қуруқ портда қайта юклашдан ташқари, юкларни сақлаш, қабул қилиш ва божхона расмийлаштируви хизматларини ҳам кўрсатиши мумкин.