Нетаньяху Эронга қарши урушни қайта бошлашни хоҳламоқда — Axios

© AP Photo / Maya AlleruzzoПремьер-министр Израиля Биньямин Нетаньяху
Премьер-министр Израиля Биньямин Нетаньяху - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Трамп эса Теҳрон келишувга рози бўлмаса, АҚШ ҳаракатга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху Эрон билан музокараларга шубҳа билан қарамоқда ва ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш тарафдори, деб хабар бермоқда "Axios" манбаларга таяниб.
Портал маълумотига кўра, сешанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Нетаньяху ўртасида “қийин телефон суҳбати” бўлиб ўтган.

"Нетаньяху музокараларга жуда шубҳа билан қарайди ва урушни қайта бошлашни хоҳлайди... Икки давлат раҳбарлари ўртасида кейинги ҳаракатлар бўйича келишмовчиликлар юзага келди", - дейилади хабарда.

Нашр манбасига кўра, суҳбатдан кейин Нетаньяху жиддий хавотирга тушган.
Шу билан бирга, "Axios" исроиллик манбага таяниб, Нетаньяху яқин ҳафталарда Вашингтонга бориб, Трамп билан учрашмоқчи эканини хабар қилди.
Трамп эса чоршанба куни АҚШ Соҳил қўриқлаш академиясидаги чиқишида, агар Эрон тинчлик келишувини имзоламаса, Вашингтон масалани ҳарбий йўл билан ҳал қилиши мумкинлигини билдирди.
“Масала шунда: ё биз бориб, буни ҳарбий йўл билан якунлаймиз, ёки улар тинчлик келишувини имзолайди”, — деди Трамп.
Трамп Эрон қуролли кучлари жиддий зарар кўрганини айтиб, Теҳрондан келишув бўйича “тўлиқ тўғри жавоб” кутаётганини таъкидлади.
“Агар биз тўғри жавоб олмасак, ҳаммаси жуда тез бўлади. Биз ҳаракатга тайёрмиз”, — деди АҚШ президенти журналистларга.
Президент США Дональд Трамп выступает в Восточной комнате Белого дома в Вашингтоне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2026
Трамп зарбалар қайта бошланиши мумкинлигини айтди, Эрон эса урушга тайёрлигини билдирмоқда
Янгиликлар лентаси
0