Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ импортга қарамликни камайтириш учун саноат занжирларини кучайтиради

© пресс-служба ЕИКВ ЕЭК обсудили перспективы развития промышленного потенциала стран ЕАЭС
В ЕЭК обсудили перспективы развития промышленного потенциала стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
ЕИКда ЕОИИ давлатларининг саноат салоҳияти, импортга қарамликни камайтириш ва қўшма ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантириш муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. ЕОИИ давлатларида саноат кооперациясини кенгайтириш ва импортга қарамликни камайтириш масалалари Евроосиё иқтисодий комиссиясида муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Комиссия штаб-квартирасида 22 май куни бўлиб ўтган илмий-амалий конференцияда саноат салоҳияти, тармоқ ихтисослашуви, технологик имкониятлар ва ЕОИИ доирасида кооперация занжирларини шакллантириш масалалари кўриб чиқилди.
ЕИК саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегяннинг айтишича, сўнгги йилларда саноат кооперацияси ЕОИИ интеграция кун тартибининг муҳим қисмига айланган. Аммо қайта ишлаш саноати маҳсулотлари бозорида ўзаро кооперация таъминоти улуши ҳозирча атиги 3 фоизни ташкил этмоқда.
Унинг таъкидлашича, бу ишлаб чиқариш алоқалари етарлича диверсификация қилинмаганини кўрсатади. Шу боис ЕОИИ мамлакатлари қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, технологик занжирлар яратиш ва муҳим саноат тармоқларида импортга қарамликни камайтиришга эътибор қаратмоқда.
Бу йўналишда уч ва ундан ортиқ аъзо давлат корхоналари иштирокидаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизми ишга туширилган. У кредитлар бўйича асосий ставканинг 100 фоизини ЕОИИ бюджетидан субсидиялашни назарда тутади.
ЕИК Саноат сиёсати департаменти директори Николай Кушнарев тайёр маҳсулот етказиб беришдан компонентлар, узеллар ва технологик операциялар даражасида барқарор алоқаларга ўтиш зарурлигини таъкидлади.
Устувор йўналишлар сифатида машинасозлик, электр ускуналари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, кимё ва фармацевтика, тўқимачилик ҳамда чарм-пойабзал саноати қайд этилди.
Экономики Узбекистана и ЕАЭС дополняют друг друга, считает министр по промышленности и агропромышленному комплексу ЕЭК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2026
Матбуот маркази
Барсегян: Ўзбекистон ва ЕОИИ иқтисодиётлари бир-бирини тўлдириб туради
Янгиликлар лентаси
0