https://sputniknews.uz/20260520/central-asia-switzerland-turmush-daraja-erishish-57720064.html
Аъзамов: Марказий Осиё Швейцария каби юқори турмуш даражасига эриша олади
Аъзамов: Марказий Осиё Швейцария каби юқори турмуш даражасига эриша олади
Sputnik Ўзбекистон
Музаффар Аъзамов Марказий Осиё давлатлари келишилган савдо сиёсатини ишлаб чиқиши кераклигини айтди. Унинг фикрича, минтақа узоқ муддатда Швейцария ютуқларини такрорлаши мумкин.
2026-05-20T17:46+0500
2026-05-20T17:46+0500
2026-05-20T17:46+0500
ўзбекистон
марказий осиё
яим
электрон савдо
рақамли технологиялар
форум
божхона
жамият
швейцария
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/14/57719891_0:0:2560:1441_1920x0_80_0_0_c932f45158322407f9ad2266385c96b3.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари жадал ва тизимли ривожланиш учун келишилган савдо сиёсатини ишлаб чиқиши керак. Бу ҳақда Электрон тижорат ассоциацияси раиси Музаффар Аъзамов халқаро ПЛАС-Форум доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистонда ва Қозоғистондан ташқари Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида савдо тўғрисида алоҳида қонун мавжуд эмас. Шу каби ҳолат Кавказорти давлатлари, Афғонистон ва Мўғулистонда ҳам кузатилади.Аъзамовнинг таъкидлашича, минтақа давлатлари ўзаро савдо қоидалари, электрон тижорат, логистика ва божхона жараёнларини мувофиқлаштирса, узоқ муддатда денгизга чиқиш имконияти йўқлиги асосий тўсиқ бўлмайди.Форумда электрон тижорат инфратузилмасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳмаджон Жўраевнинг маълум қилишича, 1 июлдан Ўзбекистонда бонд омборлари жорий этилади.Бундай омборлар импорт қилинадиган товарларни бож ва солиқлар тўлангунга қадар божхона назорати остида вақтинча сақлаш учун махсус майдон ҳисобланади.Жўраевнинг айтишича, агентлик томонидан “Бонд омборларини ташкил этиш қоидалари ва реестрни юритиш қоидалари” лойиҳаси тайёрланган.
https://sputniknews.uz/20260424/birinchi-chorakda-ozbekiston-yaimi-87-foiz-osdi-57126586.html
ўзбекистон
швейцария
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/14/57719891_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_ef88ff7459d994c303f0f34746ee918e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, марказий осиё, яим, электрон савдо, рақамли технологиялар, форум, божхона, жамият, швейцария
ўзбекистон, марказий осиё, яим, электрон савдо, рақамли технологиялар, форум, божхона, жамият, швейцария
Аъзамов: Марказий Осиё Швейцария каби юқори турмуш даражасига эриша олади
Электрон тижорат ассоциацияси раиси кўра, Марказий Осиё давлатлари келишилган савдо сиёсатини ишлаб чиқса, денгизга чиқмасдан ҳам юқори иқтисодий натижаларга эриша олади.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари жадал ва тизимли ривожланиш учун келишилган савдо сиёсатини ишлаб чиқиши керак. Бу ҳақда Электрон тижорат ассоциацияси раиси Музаффар Аъзамов халқаро ПЛАС-Форум доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистонда ва Қозоғистондан ташқари Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида савдо тўғрисида алоҳида қонун мавжуд эмас. Шу каби ҳолат Кавказорти давлатлари, Афғонистон ва Мўғулистонда ҳам кузатилади.
Аъзамовнинг таъкидлашича, минтақа давлатлари ўзаро савдо қоидалари, электрон тижорат, логистика ва божхона жараёнларини мувофиқлаштирса, узоқ муддатда денгизга чиқиш имконияти йўқлиги асосий тўсиқ бўлмайди.
“Узоқ муддатли истиқболда биз Швейцария Конфедерацияси ютуқларини такрорлашимиз мумкин. У ҳам бизнинг мамлакатларимиз каби денгизга чиқиш имкониятига эга эмас, аммо Швейцарияда аҳоли жон бошига энг юқори турмуш даражаси ва ЯИМ кўрсаткичларидан бири мавжуд. Яъни буларнинг барчасига эришиш мумкин”, — деди Аъзамов.
Форумда электрон тижорат инфратузилмасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳмаджон Жўраевнинг маълум қилишича, 1 июлдан Ўзбекистонда бонд омборлари жорий этилади.
Бундай омборлар импорт қилинадиган товарларни бож ва солиқлар тўлангунга қадар божхона назорати остида вақтинча сақлаш учун махсус майдон ҳисобланади.
Жўраевнинг айтишича, агентлик томонидан “Бонд омборларини ташкил этиш қоидалари ва реестрни юритиш қоидалари” лойиҳаси тайёрланган.
“Бундай омборлар бозор иштирокчилари ва оддий истеъмолчилар учун кўпроқ имкониятлар яратади”, — деди у.