Силикон водийси инвестори Ўзбекистоннинг стартап салоҳиятини баҳолади

© SputnikВыступление на Plus-форуме основателя R136 Ventures, инвестора Кремниевой долины Виктора Орловского
Выступление на Plus-форуме основателя R136 Ventures, инвестора Кремниевой долины Виктора Орловского - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2026
Oбуна бўлиш
R136 Ventures асосчиси Виктор Орловскийга кўра, Ўзбекистонда инновацияларни стартаплар орқали ривожлантириш учун катта салоҳият бор, аммо венчур инфратузилмани кучайтириш зарур.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда стартаплар орқали инновацияларни жорий этиш йўналишида ўсиш учун катта имкониятлар мавжуд. Бу ҳақда R136 Ventures асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори, Силикон водийси инвестори Виктор Орловский Тошкентда ўтаётган Plus-форумдаги чиқишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Глобал инновациялар индексида 79-ўринни эгаллаган. Мамлакат меҳнат унумдорлиги ўсиши бўйича 6-ўринда, STEM йўналишлари — физика, математика ва муҳандислик каби табиий ва техник фанлар бўйича битирувчилар сони бўйича эса 13-ўринда турибди.
Шу билан бирга, компанияларда юқори технологияларни жорий этиш даражаси бўйича Ўзбекистон ҳозирча 92-ўринда.
“Учта асосий драйвер — бу талантлар оқими, тадбиркорлик фаоллиги ва таълим”, — деди Орловский.
Инвестор Ўзбекистоннинг демографик салоҳиятига ҳам эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, дунёда туғилиш даражаси юқори бўлиб қолаётган мамлакатлар кўп эмас ва Ўзбекистон шундай давлатлар қаторига киради.
“ЯИМ ўсиши бўйича бугун дунёнинг энг тез ривожланаётган ўнта иқтисодиёти қаторида Ўзбекистон бор. Тўғридан-тўғри инвестициялар 10 йилдан камроқ вақт ичида 10 баробар ўсди. Ва, албатта, сиёсий ирода ҳам бор”, — деди у.
Унинг фикрича, Ўзбекистон иқтисодиёти тез ўсмоқда, рақамли стратегия эса изчил ривожланмоқда.
Орловский Ўзбекистонда инновацион муҳитни ривожлантириш учун қуйидаги йўналишлар муҳимлигини таъкидлади:
• истеъдодлар учун глобал муҳит;
• венчур бизнес ва инвесторлар инфратузилмаси;
• стартапларни халқаро бозорга олиб чиқиш;
• энг яхши компаниялар Ўзбекистонда пайдо бўлиши учун шароит яратиш.
Унинг айтишича, Ўзбекистонда венчур бизнес ҳозирча деярли шаклланмаган.
Искусственный интеллект - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2026
“Энг яхши стартап, инновацион ғоя”: Ўзбекистонда янги танловлар ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0