https://sputniknews.uz/20260519/husanov-manchester-city-mavsum-oyinchi-57679461.html
Ҳусанов “Ман Сити”да мавсум ўйинчиси учун якуний учликка кирди — овоз бериш давом этмоқда
Ҳусанов “Ман Сити”да мавсум ўйинчиси учун якуний учликка кирди — овоз бериш давом этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини учун якуний уч номзод қаторига кирди. Мухлислар ғолиб учун овоз бериши мумкин 19.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-19T11:24+0500
2026-05-19T11:24+0500
2026-05-19T11:24+0500
абдуқодир ҳусанов
футбол
спорт
буюк британия
овоз бериш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57679057_0:0:810:456_1920x0_80_0_0_dafa1aebeced7d7c21ac7c2d57e4c305.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. “Манчестер Сити” 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини учун якуний уч номзодни эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор.Клуб расмий сайтига кўра, мухлислар овоз беришидан сўнг узун рўйхат якуний учликка қисқартирилган. Соврин учун Жереми Доку, Абдуқодир Ҳусанов ва Нико О Райли кураш олиб боради. Ғолибни аниқлаш учун овоз бериш “Манчестер Сити” расмий сайтида давом этмоқда.Клуб Ҳусановнинг 2025/26 йилги мавсумини “ажойиб ўсиш мавсуми” сифатида баҳолади. Қайд этилишича, ўзбекистонлик ҳимоячи “Ланс”дан “Манчестер Сити”га ўтганидан кейин жамоа ҳимоясини кучайтиришга ёрдам берди.“Манчестер Сити” Ҳусановнинг тезлиги, яккакурашлардаги қатъияти ва майдонни яхши ҳис қилиши уни якуний учликка олиб чиққан муҳим жиҳатлардан бўлганини таъкидлади. Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди. У Англия Лига кубоги ва Англия кубогидаги ғалабаларда ҳам жамоага ёрдам берди. Шунингдек, Ҳусанов январь ва март ойларида клубнинг ойнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган.Овоз бериш учун мухлислар “Манчестер Сити” расмий сайтидаги махсус саҳифага кириб, пастки қисмдаги сўровномада ўз номзодини танлаши керак.
https://sputniknews.uz/20260323/abduqodir-husanov-56451858.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57679057_115:0:723:456_1920x0_80_0_0_70c110cea91de8545ee87a86cb1d9210.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абдуқодир ҳусанов, футбол, спорт, буюк британия, овоз бериш
абдуқодир ҳусанов, футбол, спорт, буюк британия, овоз бериш
Ҳусанов “Ман Сити”да мавсум ўйинчиси учун якуний учликка кирди — овоз бериш давом этмоқда
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини учун якуний уч номзод қаторига кирди. Мухлислар ғолиб учун овоз бериши мумкин
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. “Манчестер Сити” 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини учун якуний уч номзодни
эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор.
Клуб расмий сайтига кўра, мухлислар овоз беришидан сўнг узун рўйхат якуний учликка қисқартирилган. Соврин учун Жереми Доку, Абдуқодир Ҳусанов ва Нико О Райли кураш олиб боради. Ғолибни аниқлаш учун овоз бериш “Манчестер Сити” расмий сайтида давом этмоқда.
Клуб Ҳусановнинг 2025/26 йилги мавсумини “ажойиб ўсиш мавсуми” сифатида баҳолади. Қайд этилишича, ўзбекистонлик ҳимоячи “Ланс”дан “Манчестер Сити”га ўтганидан кейин жамоа ҳимоясини кучайтиришга ёрдам берди.
“Манчестер Сити” Ҳусановнинг тезлиги, яккакурашлардаги қатъияти ва майдонни яхши ҳис қилиши уни якуний учликка олиб чиққан муҳим жиҳатлардан бўлганини таъкидлади.
Клуб сайтида Пеп Гвардиола ҳам унинг ривожланишидан мамнун экани қайд этилиб, мураббий Ҳусановни “энг яхши трансферлардан бири” ва “алоҳида иқтидорли футболчи” деб атагани келтирилган.
Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди. У Англия Лига кубоги ва Англия кубогидаги ғалабаларда ҳам жамоага ёрдам берди. Шунингдек, Ҳусанов январь ва март ойларида клубнинг ойнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган.
Овоз бериш учун мухлислар “Манчестер Сити” расмий сайтидаги махсус саҳифага кириб, пастки қисмдаги
сўровномада ўз номзодини танлаши керак.