Савдодан ишлаб чиқаришга: Ўзбекистон "KazanForum"да нималарни таклиф қилди

© Торгпредство РФ в УзбекистанеУзбекистан принял участие в экономическом форуме "Россия — Исламский мир: KazanForum"
Узбекистан принял участие в экономическом форуме Россия — Исламский мир: KazanForum - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2026
Oбуна бўлиш
"KazanForum 2026"да Ўзбекистон Россия ва Татарстан билан саноат кооперацияси, индустриал парклар ва қўшма ишлаб чиқаришларни кенгайтиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрида ўтган XVII “Россия — Ислом дунёси: KazanForum” халқаро иқтисодий форумида саноат кооперацияси, қўшма ишлаб чиқаришлар ва индустриал паркларни ривожлантириш масалаларини илгари сурди.
Форум 12–17 май кунлари Қозонда бўлиб ўтди. Унда 99 та мамлакат ва 75 та Россия ҳудуди вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилик қилди.
Форум доирасида Жамшид Ходжаев Татарстан раиси Рустам Минниханов билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон ва Татарстан ўртасидаги қўшма лойиҳалар, махсус иқтисодий зоналар ва индустриал парклар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Асосий урғу оддий савдодан саноат кооперациясига ўтишга қаратилди. Ходжаевнинг таъкидлашича, Россия Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда, ҳамкорлик эса савдо билан чекланмай, машиносозлик, энергетика, логистика, қўшма ишлаб чиқариш ва кадрлар тайёрлаш йўналишларига ўтмоқда.
Ходжаев "KazanForum"да Ўзбекистон хорижий ҳамкорларга алоҳида лойиҳалар эмас, балки уларни имзолашдан ишга туширишгача комплекс қўллаб-қувватлаш механизмини таклиф қилаётганини таъкидлади.
У буни очиқ инвестиция сиёсати, ўсиб бораётган 40 миллионлик бозор ва Ўзбекистоннинг Евроосиё марказидаги қулай жойлашуви билан изоҳлади.
Форумнинг иқтисодий кун тартибида инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари, ислом молияси, машинасозлик ва технологик ҳамкорлик алоҳида ўрин тутди.
Ходжаевнинг маълум қилишича, 2025 йилда Ўзбекистонда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 43 млрд доллардан ошган, 2026 йил учун эса 50 млрд доллардан ортиқ кўрсаткич мўлжал қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон Россия ва Марказий Осиё давлатлари билан умумий қиймати 47 млрд долларлик 330 тадан ортиқ йирик саноат лойиҳаларини амалга ошираётгани маълум қилинган эди.
Ходжаев и Мантуров подписали дорожную карту по укреплению межрегионального сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2025
Ходжаев ва Мантуров минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш “йўл харитаси”ни имзолади
Янгиликлар лентаси
0