Украина Запорожье атом электр станциясига ҳужум қилди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЗапорожская АЭС находится под контролем российских военных
Запорожская АЭС находится под контролем российских военных - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2026
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли Кучлари дрони ЗАЭС энергия блоклари яқинида қулади. Ҳеч ким жароҳат олмади ва радиация тарқалмади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Украина дрони Запорожье Атом электр станцияси энергия блоклари яқинида қулади, деб хабар берди станция матбуот хизмати.
"Украина Қуролли Кучлари Запорожье атом электр станцияси (Росатом) ҳудудига ҳужум қилди. Учувчисиз аппарати станция энергия блоклари яқинида қулади, лекин дрон портламади", - дейилади хабарда.
Зарба оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади ва станция нормал ишламоқда. Радиация даражаси нормал чегараларда.
ЗАЭС Днепр дарёсининг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. Бу Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлиб, ҳар бири бир гигаватт қувватга эга олтита энергия блокига эга.

2022 йил октябрь ойида у россиялик мутахассислар назорати остига ўтди. Энергия блокларида ишлаб чиқариш 2022 йил сентябрь ойида тўхтатилди ва улар 2024 йил апрелидан бери совуқ ўчириш режимида.
Украина Қуролли кучлари Запорожье АЭСи инфратузилмаси ва унинг ишчиларига, Энергодар шаҳрига ҳар куни маъсулиятсиз ҳужумлар уюштирмб келмоқда. Москва Запорожье АЭСида ҳалокат юз берган тақдирда у нафақат Россия ва Украина балким бутун ғарбий Европа ҳудудига таҳдид солиши муқаррарлигини кўп маротаба таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0