https://sputniknews.uz/20260516/toshkentda-ozbek-qirgiz-yosh--parlamentariylarining-birinchi-forumi-bolib-otdi-57616835.html
Тошкентда ўзбек-қирғиз ёш парламентарийларининг биринчи форуми бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-қирғиз ёш парламентарийларининг биринчи форуми бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Форумда ёш депутатлар, Ёшлар парламенти аъзолари, экспертлар, жамоатчилик фаоллари иштирок этди. 16.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-16T11:25+0500
2026-05-16T11:25+0500
2026-05-16T11:25+0500
ўзбекистон
қирғизистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
олий мажлис қонунчилик палатаси
ёшлар
ёшлар сиёсати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/10/57618655_0:0:1066:600_1920x0_80_0_0_bd4948e606b5a9948306cab34487090b.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёшлар — умумий тараққиёт ва тинчлик сари!” шиори остида Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ёш парламентарийларининг биринчи форуми бўлиб ўтди.Қайд этилганидек, бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги мазмун билан бойимоқда. Икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва очиқ мулоқоти натижасида яхши қўшничилик, дўстлик ва стратегик шериклик алоқалари изчил ривожланиб, амалий натижалар бермоқда.Айниқса, “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўли, “Қамбарота–1” гидроэлектр станцияси каби йирик инфратузилмавий лойиҳалар минтақада ўзаро ишонч ва иқтисодий интеграциянинг муҳим омилига айланди. Шунингдек, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги шартноманинг ратификация қилиниши Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлади.Форумда Ўзбекистон Ёшлар парламенти ва Қирғиз Республикаси Ёшлар кенгаши орасида ўртасида Ҳамкорлик битими имзоланди. Қирғизистонлик ёш парламентарийлар “IT Park”, “Kreativ Park” ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, инновацион муҳит ва бой маънавий мерос билан танишдилар.Иштирокчилари нима дейдиЎзбекистон Ёшлар парламенти раиси Отабек Собитов:Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши депутати Табилди Муратбеков:
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/10/57618655_0:0:1066:800_1920x0_80_0_0_198b8eb90cb2b525d270faba8c5a1297.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, қирғизистон, ўзбекистон олий мажлиси сенати, олий мажлис қонунчилик палатаси, ёшлар, ёшлар сиёсати
ўзбекистон, қирғизистон, ўзбекистон олий мажлиси сенати, олий мажлис қонунчилик палатаси, ёшлар, ёшлар сиёсати
Тошкентда ўзбек-қирғиз ёш парламентарийларининг биринчи форуми бўлиб ўтди
Форумда ёш депутатлар, Ёшлар парламенти аъзолари, экспертлар, жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёшлар — умумий тараққиёт ва тинчлик сари!” шиори остида Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ёш парламентарийларининг биринчи форуми бўлиб ўтди.
Форумда ёшлар парламент дипломатиясини ривожлантириш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ҳамда минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.
Қайд этилганидек, бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги мазмун билан бойимоқда. Икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва очиқ мулоқоти натижасида яхши қўшничилик, дўстлик ва стратегик шериклик алоқалари изчил ривожланиб, амалий натижалар бермоқда.
Айниқса, “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўли, “Қамбарота–1” гидроэлектр станцияси каби йирик инфратузилмавий лойиҳалар минтақада ўзаро ишонч ва иқтисодий интеграциянинг муҳим омилига айланди.
Шунингдек, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги шартноманинг ратификация қилиниши Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлади.
Форумда Ўзбекистон Ёшлар парламенти ва Қирғиз Республикаси Ёшлар кенгаши орасида ўртасида Ҳамкорлик битими имзоланди.
Қирғизистонлик ёш парламентарийлар “IT Park”, “Kreativ Park” ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, инновацион муҳит ва бой маънавий мерос билан танишдилар.
Ўзбекистон Ёшлар парламенти раиси Отабек Собитов:
Биз бугун бир фикрни баралла тасдиқладик: Ўзбекистон ва Қирғизистон дўстлиги фақат бугунги кун сиёсати эмас, балки келажак авлодлар олдидаги умумий масъулиятдир. Бу масъулиятни биз, ёш парламентарийлар ва янги авлод етакчилари муносиб давом эттиришимиз керак.
Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши депутати Табилди Муратбеков:
Форум доирасида Ислом цивилизацияси маркази, “IT Park” билан яқиндан танишдик. Ислом цивилизацияси марказида тарих, маънавият ва замонавий ёндашув уйғунлашгани менда жуда катта таассурот қолдирди. Айниқса, буюк алломалар меросини замонавий технологиялар орқали тақдим этиш усули мени ҳайратга солди. Шунингдек, “IT Park” фаолияти билан яқиндан танишганимиз ҳам катта қизиқиш уйғотди. Ёшлар учун яратилган имкониятлар, стартапларни қўллаб-қувватлаш тизими Ўзбекистон рақамли иқтисодиёт соҳасида жуда катта қадам ташлаётганини кўрсатади.