https://sputniknews.uz/20260516/olmaliqda-oltin-saralash-fabrikasi-ishga-tushdi-57616064.html
Олмалиқда олтин саралаш фабрикаси ишга тушди
Олмалиқда олтин саралаш фабрикаси ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Янги фабриканинг тантанали очилиш маросими 15 май - Кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунида бўлиб ўтди. 16.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-16T10:34+0500
2026-05-16T10:34+0500
2026-05-16T10:34+0500
тошкент вилояти
олмалиқ кмк
олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
олтин
касб байрам
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1b/39361319_0:28:700:422_1920x0_80_0_0_72bb4d194bf0402205aa4070c3fc3fda.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Олмалиқда ОКМК томонидан барпо этилган юқори технологик имкониятларга эга "Ковулди" олтин саралаш фабрикаси фойдаланишга топширилди.Замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган корхона маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва миллий олтин захираларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.Фабрика қурилиши комбинатнинг "Олмалиқметаллурқурилиш" трести ҳамда бир қатор таркибий бўлинмалар иштирокида амалга оширилди. Объектда маъмурий бино, ошхона, ювиниш хоналари ва қоровулхона барпо этилиб, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида қўшимча 151 та янги иш ўрни яратилди.Янги фабриканинг тантанали очилиш маросими 15 май - Кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунида бўлиб ўтди. Тантанали маросимда комбинат раҳбарияти, меҳнат фахрийлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Касб байрами муносабати билан Олмалиқда 15 май куни эстрада юлдузлари иштирокида катта концерт ва мушакбозлик бўлб ўтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1b/39361319_50:0:650:450_1920x0_80_0_0_dacb19ef1689a7130b1de393fc47fce9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент вилояти, олмалиқ кмк, олмалиқ мис бойитиш фабрикаси, олтин, касб байрам
тошкент вилояти, олмалиқ кмк, олмалиқ мис бойитиш фабрикаси, олтин, касб байрам
Олмалиқда олтин саралаш фабрикаси ишга тушди
Янги фабриканинг тантанали очилиш маросими 15 май - Кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунида бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Олмалиқда ОКМК томонидан барпо этилган юқори технологик имкониятларга эга "Ковулди" олтин саралаш фабрикаси фойдаланишга топширилди.
Янги фабрика "Ковулди" ва "Қуйи-Кенжасой" конларидан қазиб олинадиган маъданларни қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, унинг йиллик қуввати 200 минг тоннагача маъданни қайта ишлаш имконини беради, дейилади хабарда.
Замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган корхона маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва миллий олтин захираларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фабрика қурилиши комбинатнинг "Олмалиқметаллурқурилиш" трести ҳамда бир қатор таркибий бўлинмалар иштирокида амалга оширилди. Объектда маъмурий бино, ошхона, ювиниш хоналари ва қоровулхона барпо этилиб, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида қўшимча 151 та янги иш ўрни яратилди.
Янги фабриканинг тантанали очилиш маросими 15 май - Кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунида бўлиб ўтди. Тантанали маросимда комбинат раҳбарияти, меҳнат фахрийлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Касб байрами муносабати билан Олмалиқда 15 май куни эстрада юлдузлари иштирокида катта концерт ва мушакбозлик бўлб ўтди.