Бухорода халқаро заргарлик ва зардузлик фестивали бўлиб ўтмоқда
Бухорода халқаро заргарлик ва зардузлик фестивали бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Фестивалда 38 давлатдан келган 120 нафардан ортиқ хорижий меҳмонлар ва 300дан ортиқ маҳаллий ҳунармандлар иштирок этмоқда. 16.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
Бухорода 15–17 май кунлари III Халқаро заргарлик ва зардузлик санъати фестивали бўлиб ўтмоқда.Унда дунёнинг турли мамлакатларидан ҳунармандлар, дизайнерлар, маданият тадқиқотчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. Фестивалда Африка, Европа, Осиё, Шимолий Америка ва Тинч океани минтақасидаги 38 давлатдан 120 нафардан ортиқ хорижий меҳмон, жумладан халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда. Шу билан бирга, 300 нафардан зиёд маҳаллий ҳунарманд ва усталар ўзларининг энг яхши ижод намуналарини тақдим этмоқда.Фестивальнинг тантанали очилиш маросими Арк қўрғонидан Надир Девонбеги мадрасасигача бўлган ранг-баранг парад-шеърий юриш билан бошланди. Меҳмонлар учун зардузлик, заргарлик буюмлари ва миллий ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишлари бўйича кўргазма-савдолар, халқ рақслари, фольклор жамоалари чиқишлари ҳамда қўғирчоқ театрлари намойишлари ташкил этилди.Ўзбекистон халқ устаси, машҳур зардуз Бахшилло Жумаевнинг “Заррин иплар мусиқаси” номли ижодий кўргазмаси фестиваль меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди. Экспозиция зардузлик санъатининг нозик жиҳатларини очиб бериб, устознинг ўзига хос муаллифлик услубларини намоён этмоқда.Фестиваль доирасида Ўзбекистоннинг бетакрор ҳунармандчилик меросига бағишланган махсус фотокўргазма ҳам ташкил этилди. Ташриф буюрувчилар олтин ип билан тикиш ва заргарлик санъатига бағишланган архив ҳамда замонавий фотосуратлар билан танишиш имконига эга бўлди. Бу йўналишлар миллий амалий санъатнинг энг нафис турларидан бири ҳисобланади.Бугунги кунда ҳунармандчилик соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида “Ҳунарманд” уюшмаси тизимида 26 мингдан ортиқ уста ва 119 мингдан зиёд шогирд фаолият юритмоқда. Хусусан, заргарлик соҳасида 982 нафар уста ва 1 565 нафар шогирд меҳнат қилаётган бўлса, зардузлик санъатини 150 нафар уста ва 538 нафар шогирд ривожлантирмоқда.
Бухорода III Халқаро заргарлик ва зардузлик фестивали
Фестивалда Африка, Европа, Осиё, Шимолий Америка ва Тинч океани минтақасидаги 38 давлатдан 120 нафардан ортиқ хорижий меҳмон, жумладан халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда. Шу билан бирга, 300 нафардан зиёд маҳаллий ҳунарманд ва усталар ўзларининг энг яхши ижод намуналарини тақдим этмоқда.
“Бухорода ўтаётган фестиваль нафақат ҳунармандчилик санъати байрами, балки ўзбек миллий маҳорат анъаналарини асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва келажак авлодларга етказишга хизмат қиладиган муҳим халқаро майдондир”, — деди “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Хатамова Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.
Фестивальнинг тантанали очилиш маросими Арк қўрғонидан Надир Девонбеги мадрасасигача бўлган ранг-баранг парад-шеърий юриш билан бошланди. Меҳмонлар учун зардузлик, заргарлик буюмлари ва миллий ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишлари бўйича кўргазма-савдолар, халқ рақслари, фольклор жамоалари чиқишлари ҳамда қўғирчоқ театрлари намойишлари ташкил этилди.
Ўзбекистон халқ устаси, машҳур зардуз Бахшилло Жумаевнинг “Заррин иплар мусиқаси” номли ижодий кўргазмаси фестиваль меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди. Экспозиция зардузлик санъатининг нозик жиҳатларини очиб бериб, устознинг ўзига хос муаллифлик услубларини намоён этмоқда.
Фестиваль доирасида Ўзбекистоннинг бетакрор ҳунармандчилик меросига бағишланган махсус фотокўргазма ҳам ташкил этилди. Ташриф буюрувчилар олтин ип билан тикиш ва заргарлик санъатига бағишланган архив ҳамда замонавий фотосуратлар билан танишиш имконига эга бўлди. Бу йўналишлар миллий амалий санъатнинг энг нафис турларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳунармандчилик соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида “Ҳунарманд” уюшмаси тизимида 26 мингдан ортиқ уста ва 119 мингдан зиёд шогирд фаолият юритмоқда. Хусусан, заргарлик соҳасида 982 нафар уста ва 1 565 нафар шогирд меҳнат қилаётган бўлса, зардузлик санъатини 150 нафар уста ва 538 нафар шогирд ривожлантирмоқда.