https://sputniknews.uz/20260515/pedagogl-chegirma-57584776.html
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилиши мумкин
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Талабгорлар мустақил равишда ўзлари таълим оладиган ОТМнинг ректори номига ўқув йили учун тўлов-контракт суммасига 30 фоизлик чегирма қўлланиши юзасидан “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш ахборот тизими” ( kontrakt.edu.uz ) орқали ариза юборади. Агар шартнома суммаси 10 млн сўмни ташкил қилса, 3 млн сўм чегирма қўлланиб, тўлов миқдори 7 млн сўмга тушади.
2026-05-15T11:21+0500
2026-05-15T11:21+0500
2026-05-15T11:21+0500
жамият
ўзбекистон
контракт
ўқитувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363517_399:23:3040:1508_1920x0_80_0_0_dffc5b59b8151aad883e0ff980f73eb3.jpg
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистондаги давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг тўлов-контракт суммасига 30 фоиз чегирма бериш режалаштирилмоқда. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.Ҳужжат 2026/27 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари тўлов-контракт суммаси учун 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилишини назарда тутади.Ариза берувчи педагогнинг фарзанди эканлиги ёки мазкур мақомдан чиқарилгани давлат олий таълим ташкилотининг тегишли ахборот тизими орқали юборган электрон сўровига асосан “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.Талабгорлар мустақил равишда ўзлари таълим оладиган ОТМнинг ректори номига ўқув йили учун тўлов-контракт суммасига 30 фоизлик чегирма қўлланиши юзасидан “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш ахборот тизими” ( kontrakt.edu.uz ) орқали ариза юборади.Агар шартнома суммаси 10 млн сўмни ташкил қилса, 3 млн сўм чегирма қўлланиб, тўлов миқдори 7 млн сўмга тушади.Чегирма тегишли ўқув йили учун бир маротаба қўлланади. Чегирма магистратура, сиртқи, кечки, масофавий, қўшма дастурлар ва супер-контракт учун амал қилмайди.Талабгорнинг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.
https://sputniknews.uz/20251124/oliy-talim-kontrakt-muddatlar-53703482.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363517_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e273784e2c41d01d449f2294220121c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, контракт, ўқитувчилар
жамият, ўзбекистон, контракт, ўқитувчилар
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилиши мумкин
Имтиёз ҳар бир ўқув йили учун бир марта берилади ва барча курс талабалари ундан 4 йил давомида ҳар йили фойдаланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистондаги давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг тўлов-контракт суммасига 30 фоиз чегирма бериш режалаштирилмоқда. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун
эълон қилинди.
Ҳужжат 2026/27 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари тўлов-контракт суммаси учун 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилишини назарда тутади.
Ариза берувчи педагогнинг фарзанди эканлиги ёки мазкур мақомдан чиқарилгани давлат олий таълим ташкилотининг тегишли ахборот тизими орқали юборган электрон сўровига асосан “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.
Талабгорлар мустақил равишда ўзлари таълим оладиган ОТМнинг ректори номига ўқув йили учун тўлов-контракт суммасига 30 фоизлик чегирма қўлланиши юзасидан “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш ахборот тизими” (
kontrakt.edu.uz ) орқали ариза юборади.
Агар шартнома суммаси 10 млн сўмни ташкил қилса, 3 млн сўм чегирма қўлланиб, тўлов миқдори 7 млн сўмга тушади.
Чегирма тегишли ўқув йили учун бир маротаба қўлланади. Чегирма магистратура, сиртқи, кечки, масофавий, қўшма дастурлар ва супер-контракт учун амал қилмайди.
Талабгорнинг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.