Мирзиёев Ҳиндистондаги ҳалокатли бўронлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© AP Photo / Anupam NathПоследствия разрушительного циклона в Индии
Последствия разрушительного циклона в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2026
Oбуна бўлиш
Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистондаги табиий оқибат қурбонлари сони 100 нафардан ошган.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатида кучли ёғингарчилик ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади.
“Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, - дейилади президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
13 май куни кечқурун Ҳиндистоннинг йирик Уттар-Прадеш штатида кучли бўронлар содир бўлди. Табиий офат дарахтларни илдизи билан суғуриб, деворлар ва томларни учириб юборди. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 100 нафардан ошган.
Руководство Узбекистана выразило соболезнования в связи с кончиной Рима Гиниятуллина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2026
Президент ва Ўзбекистон раҳбарияти Гиниятуллин вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар лентаси
0