Тошкент ер усти метроси — пойтахт аҳолиси учун замонавий транспорт йўналиши
Тошкент ер усти метроси — пойтахт аҳолиси учун замонавий транспорт йўналиши
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро йўли — Мустақилликнинг 30 йиллиги линияси фаол ривожланмоқда. Йўналиш шаҳарнинг йирик ҳудудларини боғлаб, аҳоли учун қулай ва тезкор транспорт хизмати кўрсатмоқда.
Тошкент метрополитенининг тўртинчи йўналиши ҳисобланган ер усти ҳалқа метро линияси пойтахт транспорт тизимида муҳим ўрин тутмоқда. Тўлиқ ер устида жойлашган ушбу линия шаҳарнинг турли туманларини ўзаро боғлаб, йўловчиларга қулай ҳаракатланиш имкониятини яратмоқда.Ҳозирда метро линияси ҳар куни соат 05:00 дан 23:00 гача фаолият юритади. Поездлар тахминан ҳар етти дақиқада ҳаракатланиб, "Технопарк", "Яшнобод", "Тузел", "Олмос", "Роҳат", "Янгиобод", "Қўйлиқ" ва "Матонат" каби бекатлар орқали минглаб йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.Шунингдек, йўл ҳақини ATTO карталари, банк карталари ҳамда мобил иловалар орқали тўлаш имконияти яратилган. Келгусида янги участкалар ва замонавий бекатларни қуриш режалаштирилган.Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли — Sputnik Ўзбекистон объективида.
Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро йўли — Мустақилликнинг 30 йиллиги линияси ривожланмоқда. У шаҳар ҳудудларини боғлаб, аҳолига қулай ва тезкор транспорт хизмати кўрсатмоқда.
Тошкент метрополитенининг тўртинчи йўналиши ҳисобланган ер усти ҳалқа метро линияси пойтахт транспорт тизимида муҳим ўрин тутмоқда. Тўлиқ ер устида жойлашган ушбу линия шаҳарнинг турли туманларини ўзаро боғлаб, йўловчиларга қулай ҳаракатланиш имкониятини яратмоқда.
Ҳозирда метро линияси ҳар куни соат 05:00 дан 23:00 гача фаолият юритади. Поездлар тахминан ҳар етти дақиқада ҳаракатланиб, "Технопарк", "Яшнобод", "Тузел", "Олмос", "Роҳат", "Янгиобод", "Қўйлиқ" ва "Матонат" каби бекатлар орқали минглаб йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
“Ер усти ҳалқа метро линияси Тошкент транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, шаҳар аҳолиси учун янада катта қулайлик яратмоқда”, — деди “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати етакчи мутахассиси Дониёр Нуруллаев Sputnik Ўзбекистонга.
Шунингдек, йўл ҳақини ATTO карталари, банк карталари ҳамда мобил иловалар орқали тўлаш имконияти яратилган. Келгусида янги участкалар ва замонавий бекатларни қуриш режалаштирилган.
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли — Sputnik Ўзбекистон объективида.