https://sputniknews.uz/20260510/uzbekistan-asia-kubok-guruh-57477311.html
Ўзбекистон Осиё кубогида B гуруҳда: рақиблар қанчалик кучли?
Ўзбекистон Осиё кубогида B гуруҳда: рақиблар қанчалик кучли?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Осиё кубогида Иордания, Баҳрайн ва КХДР билан бир гуруҳдан жой олди. Рақиблар орасида сўнгги турнир финалчиси ҳам бор.
2026-05-10T09:18+0500
2026-05-10T09:18+0500
2026-05-10T09:18+0500
футбол
жаҳон чемпионати
баҳрайн
шимолий корея
иордания
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/39990761_0:173:2979:1849_1920x0_80_0_0_d9bd44bf44b55e66651c30f6debd5518.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. 2027 йилги футбол бўйича Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси B гуруҳидан жой олди.Гуруҳда Ўзбекистонга Иордания, Баҳрайн ва КХДР терма жамоалари рақиблик қилади.Мусобақа 2027 йил 7 январдан 5 февралгача Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 8 январ куни Иорданияга қарши ўтказади. 13 январда КХДР, 18 январда эса Баҳрайн билан баҳс бўлади.Ўзбекистоннинг гуруҳдаги ўйинлари Жидда, Ал-Хобар ва Риёз шаҳарларида ўтказилиши белгиланган.Бундан ташқари, Иордания ҳам Ўзбекистон каби 2026 йилги жаҳон чемпионатига илк бор йўлланма олган. Шу боис B гуруҳидаги асосий рақобат Ўзбекистон ва Иордания ўртасида кечиши эҳтимоли юқори.Баҳрайн ҳам оддий рақиб эмас. Жамоа сўнгги Осиё кубогида Иорданияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, E гуруҳини биринчи ўринда якунлаган ва плей-оффга чиққан.КХДР эса гуруҳдаги энг ноаниқ рақиблардан бири. Жамоа ном жиҳатидан Иордания ва Баҳрайнчалик кучли кўринмаслиги мумкин, аммо ёпиқ ва интизомли ўйин услуби сабаб бундай рақибларга қарши учрашувлар кўпинча қийин кечади.Гуруҳда Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия ёки амалдаги чемпион Қатар каби Осиёнинг етакчи жамоалари йўқ. Бироқ Иорданиянинг сўнгги турнир финалчиси экани, Баҳрайннинг эса ўша турнирда гуруҳ ғолиби бўлгани бу гуруҳни “енгил” деб аташга асос бермайди.Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар, шунингдек, энг яхши натижа қайд этган тўртта учинчи ўрин соҳиби плей-оффга чиқади. Шу боис Ўзбекистон учун асосий вазифа гуруҳда камида кучли иккиликдан жой олиш бўлади.
https://sputniknews.uz/20260401/fifa-world-cup-48-jamoa-aniq-56637941.html
баҳрайн
иордания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/10/39990761_248:0:2979:2048_1920x0_80_0_0_63899863d9f2fc58d3dc53be85588bb2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
футбол, жаҳон чемпионати, баҳрайн, шимолий корея, иордания
футбол, жаҳон чемпионати, баҳрайн, шимолий корея, иордания
Ўзбекистон Осиё кубогида B гуруҳда: рақиблар қанчалик кучли?
Ўзбекистон Осиё кубоги гуруҳ босқичида Иордания, Баҳрайн ва КХДРга қарши ўйнайди. Рақиблар орасида сўнгги турнир финалчиси ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. 2027 йилги футбол бўйича Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси B гуруҳидан
жой олди.
Гуруҳда Ўзбекистонга Иордания, Баҳрайн ва КХДР терма жамоалари рақиблик қилади.
Мусобақа 2027 йил 7 январдан 5 февралгача Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 8 январ куни Иорданияга қарши ўтказади. 13 январда КХДР, 18 январда эса Баҳрайн билан баҳс бўлади.
Ўзбекистоннинг гуруҳдаги ўйинлари Жидда, Ал-Хобар ва Риёз шаҳарларида ўтказилиши белгиланган.
B гуруҳини Ўзбекистон учун осон гуруҳ деб бўлмайди. Чунки терма жамоа билан бир гуруҳга тушган Иордания сўнгги Осиё кубогида финалгача етиб борган.
Бундан ташқари, Иордания ҳам Ўзбекистон каби 2026 йилги жаҳон чемпионатига илк бор йўлланма олган. Шу боис B гуруҳидаги асосий рақобат Ўзбекистон ва Иордания ўртасида кечиши эҳтимоли юқори.
Баҳрайн ҳам оддий рақиб эмас. Жамоа сўнгги Осиё кубогида Иорданияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, E гуруҳини биринчи ўринда якунлаган ва плей-оффга чиққан.
КХДР эса гуруҳдаги энг ноаниқ рақиблардан бири. Жамоа ном жиҳатидан Иордания ва Баҳрайнчалик кучли кўринмаслиги мумкин, аммо ёпиқ ва интизомли ўйин услуби сабаб бундай рақибларга қарши учрашувлар кўпинча қийин кечади.
Гуруҳда Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия ёки амалдаги чемпион Қатар каби Осиёнинг етакчи жамоалари йўқ. Бироқ Иорданиянинг сўнгги турнир финалчиси экани, Баҳрайннинг эса ўша турнирда гуруҳ ғолиби бўлгани бу гуруҳни “енгил” деб аташга асос бермайди.
Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар, шунингдек, энг яхши натижа қайд этган тўртта учинчи ўрин соҳиби плей-оффга чиқади. Шу боис Ўзбекистон учун асосий вазифа гуруҳда камида кучли иккиликдан жой олиш бўлади.