Тошкентда Ғалабага бағишланган тадбир бўлиб ўтди
21:38 09.05.2026 (янгиланди: 21:39 09.05.2026)

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Томошабинлар учун Уруш йиллари қўшиқлари ва совет халқининг қаҳрамонлигига бағишланган "Қон гуруҳи" фильми намойиши бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Тошкентда Буюк Ғалабани нишонлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Тадбир доирасида Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали доценти Равшан Назаров Ўзбекистоннинг Буюк Ватан урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди.
"Биз ёшлигимизда кекса одамлар, бевосита фронтда иштирок этган аскарлар кўриб улғайганмиз. Бугунги кунда бутун республикада атиги 60 нафар Уруш фахрийлари қолган. Шунинг учун ёшларда аждодларининг қаҳрамонлигига ҳурматни сингдириш жуда муҳим ва олижаноб вазифа бўлиб, кўплаб ташкилотлар, жумладан, "Ғалаба 9/45" лойиҳасини бошлаган "Евроосиё" АНТ ҳам буни амалга оширмоқда. Бундай тадбирлар икки йилдан буён кўплаб мамлакатларда фаол ўтказилмоқда", деди Назаров.

В Ташкенте прошло мероприятие, посвященное празднованию Великой Победы.
© Sputnik
Россия Ҳарбий Тарих Жамиятининг лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлимининг кичик ходими Никита Бойков шунга ўхшаш тадбирлар турли мамлакатларда ўтказилишини таъкидлади.
"Биз 9 майни нафақат Тошкентда, балки Душанбе, Германия, Франция, Сербия ва бошқа бир қатор мамлакатларда ҳам нишонлаймиз", деди у.
Бойков шунингдек, ташкилотнинг асосий йўналиши ҳарбий тарих таълими эканлигини қўшимча қилди.
"Биз тарихимизни сохталаштириб бўлмаслиги, бизга алданиб қолмаслик ёки бошқа давлатлар томонидан ўйлаб топилган тарих берилмаслиги, улар биздан ўз мақсадлари учун фойдаланмасликлари учун уни билиш муҳим деб ҳисоблаймиз", деб қўшимча қилди у.
Тадбирни Т"Ғалаба 9/45" Халқаро Ватанпарварлик Ҳаракати, "Евроосиё" АНО, "Таълим амалиётлари маркази" ва Россия Ҳарбий Тарих Жамияти ташкил этди. Унда болалар, ёшлар ва катта авлод вакиллари иштирок этди.
Томошабинлар шунингдек, уруш даври қўшиқлари ва бошқа таниқли композицияларни ижро этган "Манхеттен" мусиқий гуруҳининг чиқишидан завқланишди.
Дастурнинг учинчи қисми 1943 йил воқеалари ва совет халқининг қаҳрамонлигига бағишланган "Қон гуруҳи" фильми намойиши бўлди.

В Ташкенте прошло мероприятие, посвященное празднованию Великой Победы.
© Sputnik