Шавкат Мирзиёв Ўзбекистон халқини 9 май билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев дал старт строительству 106 новых проектов в Самаркандской области
Шавкат Мирзиёев дал старт строительству 106 новых проектов в Самаркандской области  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг 6,8 миллион аҳолисидан 1,9 миллион нафари урушга сафарбар қилингани ва улардан 500 мингдан ортиғи қурбон бўлган.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёв Ўзбекистон халқини 9 май билан табриклади.
"Сиз, азизларни, кўп миллатли бутун халқимизни қутлуғ айём – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 81 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман", - дейилади президент табрик сўзида.
Шунингдек, президент 6,8 миллион аҳолидан 1,9 миллион нафари урушга сафарбар қилингани ва улардан 500 мингдан ортиғи қурбон бўлганини эсга олган.
214 минг нафар ўзбекистонлик аскар ва офицерлар жанговар орден ва медаллар билан тақдирланганини ва уларнинг 301 нафари энг олий нишон – Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлганини айтиб ўтган.

Бундан ташқари Ўзбекистон фронтнинг мустаҳкам таъминот базаси бўлганини, 1,5 миллион аҳолига бошпана бериб меҳр-оқибат кўрсатганини эсга олган.

Сизларни, ҳурматли фахрийларимизни, бутун эл-юртимизни яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака тилайман, дейилади табрик сўнгида.

Янгиликлар лентаси
0