Ўзбекистоннинг Ғалабага қўшган ҳиссаси

Oбуна бўлиш
Улуғ Ватан урушида 500 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар қурбон бўлган.
Фашизмга қарши Совет Иттифоқининг барча халқлари елкама-елка бир сафда туриб курашган ва буюк Ғалабага ўз ҳиссасини қўшган.

Ўзбекистондан эса 6,8 млан жами аҳолидан 1,95 млн киши урушга сафарбар қилинган. Улардан 500 мингдан ортиғи жанг майдонларида қурон бўлган, 158 минг киши бедарак йўқолган ва 60 минг киши ногирон бўлиб қайтган.
Уруш йилларида 214 минг нафар ўзбекистонлик аскар ва офицерлар жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган. Уларнинг 301 нафари энг олий нишон – Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган, 70 нафар юртдошимиз эса учала даражадаги “Слава” ордени билан мукофотланган.
Уруш йилларида Ўзбекистон халқи “Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун!” шиори остида яшаган. Ўзбекистон ҳали туну-кун ишлаб фронтга самоётлар, қурол-аслаҳа, кийим-кечак ва озиқ-овқат етказиб берган.

Шунингдек Уруш йилларида ўзбек халқи ўзининг ҳақиқий инсонпарварлик ва меҳмондўстлик хусусиятларини яна бир бор исботлаган. Ўзбекистон уруш ҳудудларидан кўчириб келтирилган 1,5 млн инсонга, жумладан, ота-онаси ва оиласидан жудо бўлган 250 минг нафар болага бошпана бериб, уларга меҳр-оқибат кўрсатди.
Янгиликлар лентаси
0