Ўзбекистон фронтга нималар етказиб берган?

© Sputnik / Бахром ХатамовГосударственный музей Славы в Ташкенте
Государственный музей Славы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон корхоналари фронтга минглаб самолётлар, миллионлаб дона снаряд ва ўқ-дорилар ҳамда кийим-кечак ва миллионлаб тонна озиқ-овқат етказиб берган.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти тўлиқ фронт эҳтиёжлари учун сафарбар қилинди.
Ўзбекистонда 151 та эвакуация қилинган саноат корхонаси фаолият юритган, 47 та янги саноат корхонаси ташкил этилган. Уруш йилларида давлат бюджетига 7 миллиард 702 миллион рублдан зиёд маблағ ажратилган.
Фронт учун минглаб ҳарбий техника ва қурол-яроғ ишлаб чиқарди. Жумладан:
2 090 та Ли-2 самолёти;
19 800 та авиамотор;
18 641 та миномёт;
22,8 миллион дона мина;
юз минглаб снаряд ва авиабомбалар ишлаб чиқарилган.
© Sputnik / Бахром ХатамовГосударственный музей Славы в Ташкенте
Государственный музей Славы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2026
Государственный музей Славы в Ташкенте
"Ўзбекистоннинг ғалабага қўшган ҳиссаси нафақат фронтдаги жасорат, балки фронт ортидаги меҳнат, бағрикенглик ва инсонпарварлик билан ҳам тарихда қолган", — дейди биз билан сухбатда ,,Ғалаба боғи'' ёдгорлик мажмуаси бошлиғи полковник Шухрат Юсупов.
Бундан ташқари Қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам фронтни таъминлашда муҳим ўрин тутди. Республика давлатга миллионлаб тонна пахта, ун, ғалла, гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берган.
Уруш йилларида Ўзбекистонда 129 та эвакогоспиталь фаолият юритган. Бу ерда 485 минг нафар ярадор ва бемор ҳарбийлар даволанган, уларнинг катта қисми соғайиб яна фронтга қайтган.
Ўзбекистонликлар орасида юксак ҳарбий унвонларга сазовор бўлганлар ҳам кўп бўлган. 301 нафар ўзбекистонлик “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган, юз минглаб ҳарбийлар орден ва медаллар билан мукофотланган.
Янгиликлар лентаси
0