Владимир Путин МДҲ давлатларини Ғалаба куни билан табриклади

© РИА НовостиПрезидент РФ Владимир Путин.
Президент РФ Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2026
Oбуна бўлиш
Ғалаб куни - фронтда жанг қилган ва фронт ортида машаққатли меҳнат қилган ота-боболаримизга ҳурмат рамзидир - Путин.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Владимир Путин бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари ва фуқароларини Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги билан табриклади.
Россия президентининг табрик сўзлари Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Абхазия, Жанубий Осетия, Грузия, Молдова халқлари ва раҳбарларига йўлланди.
Россия президенти табрикномасида ушбу Кун — фронтда елкама-елка жанг қилган ва фронт ортида машаққатли меҳнат қилган, фашист босқинчилари устидан узоқ кутилган ғалабани яқинлаштирган ота-боболаримизга бўлган миннатдорчилигимиз ва ҳурматимизни билдиришимизни таъкидлади.
Хорижий давлатлар раҳбарлари ва фуқароларига йўллаган табрикномаларида Россия Президенти Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва фронт ортидаги меҳнаткашларга самимий табриклар ва миннатдорчилик билдирди, уларга сиҳат-саломатлик, матонат ва узоқ умр тилади.
Владимир Путин Грузия ва Молдова халқларига йўллаган мурожаатида оғир уруш йиллари воқеалари хотирасини сақлаб қолишга ва мамлакатларимиз халқларини боғлаб турадиган дўстлик ва ўзаро ёрдамнинг яхши анъаналарини келажак авлодларга етказишга чақирди.
Янгиликлар лентаси
0