Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғида хотира маросимида иштирок этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2026
Oбуна бўлиш
Ғалаба боғида президент "Матонат мадҳияси" ва "Миллат фидойилари" ёдгорлик мажмуалари пойига гул қўйди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон gрезиденти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Ғалаба боғига ташриф буюриб хотира маросимида иштирок этди.
Анъанага мувофиқ, президент “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.
– Бугун орамизда соғ-саломат яшаб келаётган уруш ва меҳнат фахрийлари, барча нуронийларимизга алоҳида меҳримиз, эҳтиромимизни изҳор этамиз. Ушбу мажмуа буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшган кўп миллатли халқимизнинг жасорати ва қаҳрамонлигини тараннум этадиган табаррук маскан, десак, тўғри бўлади, – деди давлат раҳбари.
Маълумотларга кўра, фашизмга қарши қонли жангларда ўша пайтда 6 миллион 800 минг нафарни ташкил этган Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 2 миллион нафари иштирок этган. Шундан 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда мислсиз қийноқ ва азоблар туфайли ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтган.
Тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар ҳам иштирок этиб, мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги “Миллат фидойилари” хиёбонида ҳам бўлиб, мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
– Бир йил олдин мана шу ҳудудда “Миллат фидойилари” мажмуасини барпо этганимиз, албатта, бежиз эмас. У Ватан ҳимояси ҳар бир авлоднинг муқаддас иши экани, ватанпарварлик анъаналари давомийлигини эслатиб туради, – деди президент.
Мажмуада мустақиллик йилларида Ватанимиз озодлиги, эл-юртимиз тинчлиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган 196 нафар ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг номлари муҳрлаб қўйилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди
Янгиликлар лентаси
0