Ўзбек аскарини қутқарган Британия оиласига "Дўстлик" ордени топширилди

© ИА "Дунё"Британия оиласига "Дўстлик" ордени топширилди
Британия оиласига Дўстлик ордени топширилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2026
Oбуна бўлиш
Инглиз оиласи концларгердан қочган ўзбек аскарини 3 йил давомида ўз уйида немислардан яшириб келган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ла-Манш бўғозида жойлашган Жерси оролида фашистлар концлагеридан қочган ўзбек аскари Боқижон Акрамовнинг ҳаётини сақлаб қолган Британия оиласига юксак мукофот топширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Ғалабанинг 81-йиллиги арафасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Британия фуқаролари – марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонлар “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.
Мукофотни Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Равшан Усмонов марҳум оиланинг фарзандлари – Далси ва Алан Ле Бретонларга тантанали равишда топширди. Тақдирлаш маросими Далси Ле Бретон даволанаётган “Cheval Roc” қариялар уйида бўлиб ўтди.
Далси ва Алан Ле Бретонлар ота-оналари хотирасини илиқ сўзлар билан ёдга олиб, Ўзбекистон халқига самимий миннатдорлик билдирди. Улар фашизм бутун инсоният учун таҳдид бўлганини, ғалаба эса халқларнинг бирлиги ва ўзаро ёрдами туфайли қўлга киритилганини таъкидлади.
Шунингдек, улар Боқижон Акрамов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашиб, оила аъзолари орасида “Том амаки” номи билан танилган ўзбек аскари меҳнаткашлиги, камтарлиги ва инсоний фазилатлари билан қисқа вақт ичида оиланинг меҳрини қозонганини қайд этди.
© ИА "Дунё"Британия оиласига "Дўстлик" ордени топширилди
Британия оиласига Дўстлик ордени топширилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2026
Британия оиласига "Дўстлик" ордени топширилди
Оддий ўқитувчи бўлиб ишлаган Боқижон Акрамов уруш бошлангач, армияга сафарбар этилган ва Украина фронтига жўнатилган. Жанглардан бирида у асир олинган ва концлагерга жўнатилган.
1942 йил июль ойида у икки минг асир билан бирга Жерси оролига олиб келиниб, ерости туннеллар қурилишига жалб этилган. Ойлаб давом этган очлик ва оғир синовлар қарамасдан, у асирликдан қочишга муваффақ бўлган.
Ле Бретонлар оиласи эса ҳаётини хавф остига қўйиб, қочқин аскарга ўз уйидан бошпана бериб, уни деярли уч йил давомида фашистлардан яшириб келган. 1945 йил май ойида Боқижон Акрамов Ўзбекистонга қайтиб келган.
Янгиликлар лентаси
0