Эрон учта АҚШ эсминецисига ҳужум қилди

© AFP 2023 / Atta Kenare
Oбуна бўлиш
Ҳужумдан сўнг АҚШ эсминецлари Форс кўрфазини тарк этишга мажбур бўлди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Эрон учта АҚШ эсминецисига учувчисиз аппаратлар ва ракеталар билан ҳужум қилди, деб хабар қилмоқда Тасним ахборот агентлиги.
"Учта АҚШ эсминеци Ҳормуз бўғози яқинида Эрон флоти томонидан ҳужумга учради... АҚШ эсминецларига ҳужум ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга оширилди. Ҳужумда кемалар шикастланган ва кейин Уммон кўрфазига қараб йўл олган.", дейилади баёнотда.
Хатам ал-Анбия ҳарбий қўмондонлиги вакили Иброҳим Зулфағарийнинг айтишича, ушбу ҳужум АҚШнинг сулҳни бузганига жавобан амалга оширилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп ўз навбатида сулҳ амалда қолишига ишонтирди. У шунингдек, эсминецларга қилинган ҳужум қайтарилганини ва кемаларнинг ўзлари ҳеч қандай зарар кўрмаганини даъво қилди.
Пайшанба куни Fox News журналисти Женнифер Гриффин АҚШ кучлари Эроннинг Қешм порти ва Бандар Аббос шаҳрига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди.
АҚШ - Эрон сулҳи
28 февралда бошланиб 40 кун давом этган урушдан сўнг, АҚШ Эроннинг 10та шартдан иборат тинчлик битимини музокаралар асоси сифатида қабул қилишини айтиб, 8 апрелдан икки ҳафталик сулҳ эълон қилди.
Лекин Исроил шу куннинг ўзида Ливанга оммавий авиа ҳужумлар уюштирди. Эрон бунга жавобан Ҳўрмуз бўғозини яна ёпиқ деб эълон қилди.
АҚШ ва Эрон делегациялари орасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермади. АҚШ Эронга қўшимча талаблар қўйди, Эрон эса уларни қабул қилмади.
Шундан сўнг 13 апрель куни Трамп Ҳормуз бўғозининг ташқи томонидан ўз ҳарбий кемаларини жойлаштириб, Эрон портларига кириб-чиқаётган кемаларни блокировка қилишни эълон қилди.
Бунга жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпди ва кейинги алоқалардан бош тортди.