https://sputniknews.uz/20260508/eron-aqshning-armanistondagi-transport-loyihasida-ishtirok-etishiga-shubha-bilan-qaramoqda-57429759.html
Эрон АҚШнинг Арманистондаги транспорт лойиҳасида иштирок этишига шубҳа билан қарамоқда
Эрон АҚШнинг Арманистондаги транспорт лойиҳасида иштирок этишига шубҳа билан қарамоқда
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ва Исроил ҳужумига учраган Эрон атрофидаги кескинликнинг кучайиши натижасида юзага келган Яқин Шарқ инқирози тўлқинлари Жанубий Кавказга ҳам етиб бормоқда. 08.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-08T16:41+0500
2026-05-08T16:41+0500
2026-05-08T16:41+0500
эрон
арманистон
ақш
озарбайжон
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_265:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_dbb2fd987f166d5ef8b230ff478f7975.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Теҳрон АҚШнинг Эроннинг шимолий чегараси яқинидаги транспорт лойиҳасида иштирок этишига потенциал хавф нуқтаи назаридан қарайди, деди Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин "Иравунк" ("Қонун") нашрига берган интервьюсида.Унинг сўзларига кўра, глобал иқтисодиёт учун асосий сув йўлларидан бири - Ҳормуз бўғози атрофидаги ҳозирги кескинликлар ҳамманинг оғзида ва ёқилғи, ўғит ва озиқ-овқатнинг глобал нархларининг кескин кўтарилиши Жанубий Кавказ мамлакатларига ҳам таъсир қилиши аниқ.2025 йил 8 августда Арманистон ва Озарбайжон етакчилари Никол Пашинян ва Илҳом Алиевнинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувидан сўнг, Арманистон томони Қўшма Штатлар ва учинчи томонлар билан "Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп коридори"ни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди. Эрон чегараси яқинида жойлашган ушбу йўналиш Озарбайжоннинг асосий ҳудудини Арманистон ҳудуди орқали Нахчивон автоном анклави билан боғлашга қаратилган.
эрон
арманистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_1175:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_5e3f4c21b15da924e298e6c33c704c77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон, арманистон, ақш, озарбайжон, дональд трамп
эрон, арманистон, ақш, озарбайжон, дональд трамп
Эрон АҚШнинг Арманистондаги транспорт лойиҳасида иштирок этишига шубҳа билан қарамоқда
АҚШ ва Исроил ҳужумига учраган Эрон атрофидаги кескинликнинг кучайиши натижасида юзага келган Яқин Шарқ инқирози тўлқинлари Жанубий Кавказга ҳам етиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Теҳрон АҚШнинг Эроннинг шимолий чегараси яқинидаги транспорт лойиҳасида иштирок этишига потенциал хавф нуқтаи назаридан қарайди, деди Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин "Иравунк" ("Қонун") нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, глобал иқтисодиёт учун асосий сув йўлларидан бири - Ҳормуз бўғози атрофидаги ҳозирги кескинликлар ҳамманинг оғзида ва ёқилғи, ўғит ва озиқ-овқатнинг глобал нархларининг кескин кўтарилиши Жанубий Кавказ мамлакатларига ҳам таъсир қилиши аниқ.
"Шу муносабат билан, Арманистон раҳбарияти оммавий ахборот воситаларида "Трамп коридори" лойиҳасининг муддатлари орқага сурилаётганини аллақачон қайд этган. Шубҳасиз, музокаралар ниқоби остида ҳарбий зарбаларга тайёрланаётган Вашингтонга нисбатан Теҳроннинг ишончи йўқолганини ҳисобга олсак, АҚШ томонидан Эрон шимолий чегаралари яқинида транспорт лойиҳасида иштирок этиши — Эрон давлати учун потенциал хавф нуқтаи назаридан кўриб чиқилади", деди Копиркин
2025 йил 8 августда Арманистон ва Озарбайжон етакчилари Никол Пашинян ва Илҳом Алиевнинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувидан сўнг, Арманистон томони Қўшма Штатлар ва учинчи томонлар билан "Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп коридори"ни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди.
Эрон чегараси яқинида жойлашган ушбу йўналиш Озарбайжоннинг асосий ҳудудини Арманистон ҳудуди орқали Нахчивон автоном анклави билан боғлашга қаратилган.