Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

"Sputnik"да Ўзбекистоннинг умумий Ғалабага қўшган ҳиссаси муҳокама қилинади

© Sputnik / Бахром ХатамовПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2026
Oбуна бўлиш
Тадбирда Ўзбекистоннинг умумий Ғалабага қўшган ҳиссаси, фронт ва фронт ортидаги иштирок ҳамда Тошкентнинг уруш йилларидаги роли муҳокама қилинади
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Буюк Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон ва Буюк Ғалаба: ёдда сақлаш муҳим!” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир 7 май куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
Иштирокчилар:
Сталинград мудофааси ва Курск ёйи жанглари қатнашчиси, фахрий Акмал АКРАМОВ;
Россия ҳарбий-тарих жамияти илмий директори, тарих фанлари доктори Михаил МЯГКОВ;
Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина СТАРОСЕЛЬСКАЯ;
"Ма'no" тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр ЭРГАШЕВ.

Иштирокчилар Ўзбекистоннинг умумий Ғалабага қўшган ҳиссаси, республика аҳолисининг фронт ва фронт ортидаги иштироки ҳамда Тошкентнинг эвакуация қилинганларни қабул қилган муҳим гуманитар марказ сифатидаги ролини муҳокама қилади.

Шунингдек, тарихий хотирани сақлаш, архивлар билан ишлаш ва ёш авлодга ҳаққоний маълумот етказиш масалалари кўриб чиқилади. Хотирани абадийлаштиришнинг замонавий шакллари, жумладан таълим лойиҳалари ва халқаро ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0