Палов индекси: ош тайёрлаш энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Миллий статистика қўмитаси апрель ойи учун ҳудудлар кесимида 1 килограмм палов тайёрлаш қийматини ҳисоблаб чиқди.
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил апрель ойи учун ҳудудлар кесимида 1 килограмм палов тайёрлаш қийматини ҳисоблаб чиқди.
Маълумотларга кўра, палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотларнинг энг юқори қиймати Тошкент шаҳрида, энг паст қиймати эса Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган. Тошкентда ош тайёрлаш Қорақалпоғистонга нисбатан тахминан 20 фоиз қимматроққа тушади.
Ҳисоб-китобда палов учун одатда ишлатиладиган асосий маҳсулотлар — кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, гуруч, нўхат, зира ва ош тузи нархлари инобатга олинган.
Қўмита бу рақамлар ҳудудларда сотилаётган тайёр палов нархини эмас, балки уни тайёрлаш учун зарур маҳсулотларнинг ўртача қийматини ифодалашини таъкидлаган.
Паловнинг ҳудудлар кесимидаги ҳисобланган қиймати билан Sputnik Ўзбекистон инфографикасида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0