https://sputniknews.uz/20260506/jarima-ball-57347809.html
Тезликни оширганлик учун қанча жарима баллари ёзилади?
Тезликни оширганлик учун қанча жарима баллари ёзилади?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тезликни 20 км соатгача оширганлик учун 0,5 жарима балл, 20–40 кмгача оширганлик учун 1 балл ҳисобланади.
2026-05-06T10:41+0500
2026-05-06T10:41+0500
2026-05-06T10:41+0500
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
йҳҳб
радар
камера
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24936152_0:44:2666:1544_1920x0_80_0_0_fcbafe2e5c7f27f766580cd98e00b09b.jpg
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима билан бирга жарима баллари ҳам ҳисобланади. Тезликни ошириш бўйича баллар миқдори қуйидагича белгиланган:Тезликни оширганлик учун жарима баллари:— белгиланган тезликни 20 км соатгача ошириш — 0,5 балл;— 20 кмдан ортиқ, лекин 40 кмдан кўп бўлмаган миқдорда ошириш — 1 балл;— 40 кмдан ортиқ, лекин 60 кмдан кўп бўлмаган миқдорда ошириш — 1,5 балл;— 60 кмдан ортиқ ошириш — 2 балл.Жарима балл қандай ишлайди?— баллар биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади;— ҳисоблаш муддати — 12 ой;— шу муддатда баллар 12 баллга етмаса, кейинги даврга ўтмайди;— кейинги даврда ҳисоблаш янгидан бошланади.8 балл тўпланса нима бўлади?Ҳайдовчининг қоидабузарликлари 8 жарима баллига етганда, унга SMS орқали огоҳлантириш юборилади.12 баллдан ошса нима бўлади?Бир йил давомида жарима баллари 12 баллдан ошса, маълумотлар маъмурий жазо қўллаш учун судга автоматик тарзда юборилади. Бу ҳақда ҳайдовчига SMS орқали хабар берилади.Жарима балл жаримани бекор қиладими?Йўқ. Жарима баллари асосий жазони бекор қилмайди. Яъни ҳайдовчи қоидабузарлик учун белгиланган жаримани тўлайди, шу билан бирга унга жарима балл ҳам ҳисобланади.Қайси қоидабузарликларга яна балл берилади?— светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтиш — 1 балл;— қувиб ўтиш қоидасини бузиш — 1 балл;— тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидасини бузиш — 0,2 балл;— йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан кетиб қолиш — 2 балл.Балларни камайтириш мумкинми?Агар ҳайдовчи охирги қоидабузарликдан кейин 6 ой давомида йўл ҳаракати соҳасида бошқа қоидабузарлик содир этмаса, унинг умумий балларидан 2 балл чегирилади. Агар умумий балл 2 баллдан кам бўлса, барча баллар чиқариб ташланади.Жарима баллни қаердан кўриш мумкин?Жарима баллари автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади. Ҳайдовчи эса маълумотни my.gov.uz портали орқали текшириши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260328/1-apreldan-kameralar-ham-jarima-ballari--hisoblashni-boshlaydi-56559326.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24936152_0:24:2666:2024_1920x0_80_0_0_e4eb874d4d6caaa78a7cf51ab8dd043b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ), йҳҳб, радар, камера, ўзбекистон, жамият
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ), йҳҳб, радар, камера, ўзбекистон, жамият
Тезликни оширганлик учун қанча жарима баллари ёзилади?
Тезлик меъёрдан 20 км соатгача оширилса 0,5 балл, 20–40 км соатгача 1 балл, 40–60 км соатгача 1,5 балл, 60 км соатдан ошса 2 балл ҳисобланади.
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима билан бирга жарима баллари ҳам ҳисобланади. Тезликни ошириш бўйича баллар миқдори қуйидагича белгиланган:
Тезликни оширганлик учун жарима баллари:
— белгиланган тезликни 20 км соатгача ошириш — 0,5 балл;
— 20 кмдан ортиқ, лекин 40 кмдан кўп бўлмаган миқдорда ошириш — 1 балл;
— 40 кмдан ортиқ, лекин 60 кмдан кўп бўлмаган миқдорда ошириш — 1,5 балл;
— 60 кмдан ортиқ ошириш — 2 балл.
Жарима баллари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 майдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган тартиб асосида ҳисобланади. Қарор 2025 йил 1 июндан кучга кирган.
Жарима балл қандай ишлайди?
— баллар биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади;
— ҳисоблаш муддати — 12 ой;
— шу муддатда баллар 12 баллга етмаса, кейинги даврга ўтмайди;
— кейинги даврда ҳисоблаш янгидан бошланади.
8 балл тўпланса нима бўлади?
Ҳайдовчининг қоидабузарликлари 8 жарима баллига етганда, унга SMS орқали огоҳлантириш юборилади.
12 баллдан ошса нима бўлади?
Бир йил давомида жарима баллари 12 баллдан ошса, маълумотлар маъмурий жазо қўллаш учун судга автоматик тарзда юборилади. Бу ҳақда ҳайдовчига SMS орқали хабар берилади.
Жарима балл жаримани бекор қиладими?
Йўқ. Жарима баллари асосий жазони бекор қилмайди. Яъни ҳайдовчи қоидабузарлик учун белгиланган жаримани тўлайди, шу билан бирга унга жарима балл ҳам ҳисобланади.
Қайси қоидабузарликларга яна балл берилади?
— светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтиш — 1 балл;
— қувиб ўтиш қоидасини бузиш — 1 балл;
— тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидасини бузиш — 0,2 балл;
— йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан кетиб қолиш — 2 балл.
Балларни камайтириш мумкинми?
Агар ҳайдовчи охирги қоидабузарликдан кейин 6 ой давомида йўл ҳаракати соҳасида бошқа қоидабузарлик содир этмаса, унинг умумий балларидан 2 балл чегирилади. Агар умумий балл 2 баллдан кам бўлса, барча баллар чиқариб ташланади.
Жарима баллни қаердан кўриш мумкин?
Жарима баллари автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади. Ҳайдовчи эса маълумотни
my.gov.uz портали орқали текшириши мумкин.