Апрель ойида нархлар ўсиши бўйича асосий кўрсаткичлар

Oбуна бўлиш
Апрель ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ўсиши мўътадиллашди. Йиллик инфляция эса сўнгги ойлардаги пасайиш тенденциясини сақлаб қолди.
Миллий статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йил апрель ойида истеъмол нархлари индекси ойлик ҳисобда 0,6 фоизга ошди.
Йил бошидан буён нархлар ўсиши 2,5 фоизни ташкил этди. Йиллик ҳисобда, яъни 2025 йил апрелига нисбатан инфляция 7,0 фоиз бўлди. Таққослаш учун, 2025 йил апрелида йиллик инфляция 10,1 фоиз даражасида эди.
Апрелда нархлар ўсишига асосан озиқ-овқат маҳсулотлари таъсир кўрсатган. Хизматлар ва ноозиқ-овқат маҳсулотларида эса ўсиш нисбатан пастроқ бўлган.
Асосий кўрсаткичлар ва товарлар ҳамда хизматлар кесимидаги ўзгаришлар Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0