Вена марказида Ғалаба кунига бағишланган концерт бўлиб ўтади

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишГорода мира. Вена
Города мира. Вена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Oбуна бўлиш
9 май куни Вена марказида, совет жангчилари ёдгорлиги ёнида Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали концерт ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. 9 май куни Австрия пойтахти Вена марказида Ғалаба кунига бағишланган тантанали концерт бўлиб ўтади. Тадбир Шварценбергплац майдонида, совет жангчилари ёдгорлиги ёнида ташкил этилади.
Концерт Россиянинг Австриядаги элчихонаси ташаббуси билан ўтказилади. Тадбир маҳаллий вақт билан соат 16:30 да бошланади.
Австрия пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари олдида “Орфей” Телерадиомарказнинг Н.Н. Некрасов номидаги рус халқ чолғулари академик оркестри етакчи солистлари чиқиш қилади. Концерт оркестр директори А.А. Степаненко бошчилигида ўтади.
“Орфей” хабарига кўра, концертда “Синий платочек”, “Тёмная ночь”, “Смуглянка” каби Улуғ Ватан уруши йиллари билан боғлиқ машҳур куй-қўшиқлар янграйди. Шунингдек, Иоганн Штрауснинг “Трик-трак” полькаси, “Чардаш” ва “Калинка” ҳам ижро этилиши режалаштирилган.
Саҳнага Андрей Степаненко, Константин Захарато, Александр Шмойлов каби ижрочилар чиқади. Шунингдек, Баден мусиқали театри тенори Али Магомедов “Смуглянка”ни ижро этади.
Концерт Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тадбирлар дастурининг марказий воқеаларидан бири бўлиши айтилмоқда.

Маълумот учун, совет қўшинлари Венани 1945 йил апрелида озод қилган. Орадан бир неча ой ўтиб, Шварценбергплац майдонида совет жангчилари хотирасига ёдгорлик ўрнатилган.

В Москве 19 мая состоялась премьера фильма Тайметов. Вестник Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2025
Лондонда “Тайметов: ғалаба жарчиси” фильми SIFFA мукофотига сазовор бўлди
Янгиликлар лентаси
0