Ўзбекистон саноатида қайси тармоқ энг кўп маҳсулот ишлаб чиқарди?

Oбуна бўлиш
Биринчи чоракда Ўзбекистонда 289,3 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноатга тўғри келди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда 289,3 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
Саноат маҳсулотларининг асосий қисми ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келди — 246,1 трлн сўм.
Бошқа йўналишлардаги кўрсаткичлар қуйидагича:
тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 20,3 трлн сўм;
электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 21,3 трлн сўм;
сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 1,6 трлн сўм.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоизга ошган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0