Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия академиги Алишер Мирзаевнинг “Бухоро афсонаси” номли шахсий кўргазмаси очилиб, санъат ихлосмандлари учун муҳим маданий воқеага айланди.
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия академиги Алишер Мирзаевнинг “Бухоро афсонаси” номли шахсий кўргазмаси тантанали равишда очилди.Кўргазма экспозициясидан рассомнинг қарийб 40 та рангтасвир асари ўрин олган. Уларда Бухоро оддий меъморий ёдгорликлар шаҳри сифатида эмас, балки тирик маданий хотира, тарих, анъана ва инсон ички кечинмалари уйғунлашган маънавий макон сифатида талқин этилган.Асарларда муаллиф симболизм, нозик ранглар уйғунлиги ва вақт руҳини ҳис эттирувчи кўп қатламли композициялар орқали ўзига хос бадиий дунё яратади.Кўргазма шарқона эстетиканинг муаллифона талқинини намоён этиб, миллий меросга ҳурмат ва уни замонавий бадиий тилда қайта англашга интилишни акс эттиради.Ташриф буюрувчилар асарлар орқали Бухоронинг нафақат тарихий қиёфаси, балки унинг руҳий ва маданий оламини ҳам ҳис этиш имконига эга бўлади.
Унда муаллиф Бухорони тарих, хотира ва ранглар уйғунлиги орқали талқин этади.
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия академиги Алишер Мирзаевнинг “Бухоро афсонаси” номли шахсий кўргазмаси тантанали равишда очилди.
Кўргазма экспозициясидан рассомнинг қарийб 40 та рангтасвир асари ўрин олган. Уларда Бухоро оддий меъморий ёдгорликлар шаҳри сифатида эмас, балки тирик маданий хотира, тарих, анъана ва инсон ички кечинмалари уйғунлашган маънавий макон сифатида талқин этилган.
Асарларда муаллиф симболизм, нозик ранглар уйғунлиги ва вақт руҳини ҳис эттирувчи кўп қатламли композициялар орқали ўзига хос бадиий дунё яратади.
Кўргазма шарқона эстетиканинг муаллифона талқинини намоён этиб, миллий меросга ҳурмат ва уни замонавий бадиий тилда қайта англашга интилишни акс эттиради.
Ташриф буюрувчилар асарлар орқали Бухоронинг нафақат тарихий қиёфаси, балки унинг руҳий ва маданий оламини ҳам ҳис этиш имконига эга бўлади.
“Бухоро — бу фақат шаҳар эмас, у вақт, хотира ва инсон қалбининг ранглардаги ифодаси”, — дея таъкидлади рассом Алишер Мирзаев.