Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

"Sputnik"да постсовет ҳудудидаги янги “катта ўйин” муҳокама қилинади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Oбуна бўлиш
Тадбирда Россиянинг минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлиги, Туркиянинг постсовет ҳудудидаги роли ва Марказий Осиё учун янги имкониятлар муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Россия, Ўзбекистон ва Туркия: постсовет ҳудудида янги "катта ўйин"” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.
Тадбир 5 май куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.
Унда қуйидаги экспертлар иштирок этади:
Россия Фанлар академияси Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти (ИНИОН) Яқин ва постсовет Шарқи бўлими мудири Владимир Аватков;
Россия Фанлар академияси Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти (ИНИОН) Яқин ва постсовет Шарқи бўлими кичик илмий ходими Злата Рожкова.
Экспертлар бугунги кунда Россиянинг минтақа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлиги қандай йўлга қўйилгани, Туркия қандай роль ўйнаши, шунингдек, Марказий Осиё учун қандай янги муаммолар ва имкониятлар шаклланаётганини муҳокама қиладилар.
Геосиёсий рақобат, гуманитар таъсир ва минтақадаги асосий ўйинчилар манфаатлари мувозанатини топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0