Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕИК ва Ислом озиқ-овқат ташкилоти ҳамкорлиги қандай амалга оширилади?

© ЕЭКГоар Барсегян, директор департамента развития интеграции ЕЭК
Гоар Барсегян, директор департамента развития интеграции ЕЭК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2026
Oбуна бўлиш
Ҳамкорлик озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ахборот алмашиш, қўшма тадбирлар ва аграр бозорлар прогнозини тайёрлаш орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форуми доирасида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича ҳужжат имзоланади.
Гап 2021 йилда имзоланган ўзаро англашув меморандумини қўллаш муддатини узайтириш тўғрисидаги протокол ҳақида бормоқда.
ЕИК саноат ва агросаноат вазири Гоар Барсегяннинг маълум қилишича, меморандум қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда бозорларини мувозанатли ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
ЕИК ва Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик бир неча йўналишда амалга оширилади.

Улар орасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборот алмашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий бозорлари ривожланиши бўйича прогнозлар тайёрлаш ва қўшма тадбирларда иштирок этиш бор.

Шунингдек, томонлар келгусида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун икки ташкилотнинг механизмлари ва воситаларини ўрганади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти — Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ихтисослашган тузилмаларидан бири бўлиб, бош қароргоҳи Остона шаҳрида жойлашган. Ташкилотга Қозоғистон, Саудия Арабистони, БАА, Покистон, Туркия, Тожикистон ва бошқа давлатлар аъзо.

Унинг асосий вазифаси аъзо мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, агросаноат тизимларини ривожлантириш ва барқарор қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорликни қўллаб-қувватлашдан иборат.

КенгайтиришЙиғиштириш
Халяль продукция. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон маҳсулотлари Евроосиё "Ҳалол" иттифоқида қўшимча текширувсиз сотилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0