Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан 60 кун ўтиб АҚШ президенти уруш тугаганини эълон қилди ва шу билан Конгрессдан рухсат олиш талабидан қутулди. 02.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп Конгрессга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг тугагани ҳақида хабар берди.Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийлари Теҳрондан келаётган потенциал таҳдидларни олдини олиш учун минтақада қолишади, аммо 28 февралда бошланган жанглар энди тўхтатилди. Шу сабабли, уларни давом эттириш учун энди Конгресснинг рухсати талаб қилинмайди.АҚШнинг 1973 йилда қабул уилинган Уруш Ваколатлари тўғрисидаги қонунига кўра, президент Конгресс рухсатисиз чет элда 60 кунгача АҚШ қуролли кучларидан фойдаланиши мумкин. Трампнинг ўзи бу қоидани конституцияга зид деб атади ва шунингдек, ўзидан олдингиларнинг тажрибасига таянди.Бугун Оқ уй раҳбари томонлар телефон орқали музокараларни давом эттираётганини эълон қилди. У Эроннинг ядровий келишув бўйича сўнгги таклифидан норозилигини билдириб, ҳужумларни қайта бошламасликни афзал кўришини таъкидлади. Аввалроқ Трамп Эроннинг тинчлик энергияси ва тиббий мақсадлар учун бойитилган уранни сақлаб қолиш имкониятини рад этган эди.Жума куни Эроннинг IRNA ахборот агентлиги Теҳрон янги режа матнини Покистон воситачилари орқали Вашингтонга бир кун олдин етказганини хабар қилди. Ал Маядеэн телеканалининг хабар беришича, Ислом Республикаси мулоқотни давом эттириш учун уч босқичли формулани таклиф қилган.Эрон режасига кўра, биринчи босқич — урушга чек қўйишни ва Эрон ва Ливан учун хавфсизлик кафолатлари беришни, иккинчи босқичда томонлар Ҳўрмуз бўғозини бошқариш механизмларини муҳокама қиладилар ва шундан кейингина Эрон ядровий дастурни кўриб чиқадилар. Учинчи босқичга ўтиш фақат дастлабки иккитаси босқичлар бўйича келишувга эришилгандан кейингина мумкин.
Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан 60 кун ўтиб АҚШ президенти уруш тугаганини эълон қилди ва шу билан Конгрессдан рухсат олиш талабидан қутулди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп Конгрессга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг тугагани ҳақида хабар берди.
"2026 йил 7 апрелда мен икки ҳафталик сулҳни бекор қилишни буюрдим. Ўшандан бери сулҳ узайтирилди. 2026 йил 7 апрелдан бошлаб Қўшма Штатлар ва Эрон қуролли кучлари ўртасида отишма содир бўлмади", - дейилади унинг мактубида.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийлари Теҳрондан келаётган потенциал таҳдидларни олдини олиш учун минтақада қолишади, аммо 28 февралда бошланган жанглар энди тўхтатилди. Шу сабабли, уларни давом эттириш учун энди Конгресснинг рухсати талаб қилинмайди.
АҚШнинг 1973 йилда қабул уилинган Уруш Ваколатлари тўғрисидаги қонунига кўра, президент Конгресс рухсатисиз чет элда 60 кунгача АҚШ қуролли кучларидан фойдаланиши мумкин. Трампнинг ўзи бу қоидани конституцияга зид деб атади ва шунингдек, ўзидан олдингиларнинг тажрибасига таянди.
Бугун Оқ уй раҳбари томонлар телефон орқали музокараларни давом эттираётганини эълон қилди. У Эроннинг ядровий келишув бўйича сўнгги таклифидан норозилигини билдириб, ҳужумларни қайта бошламасликни афзал кўришини таъкидлади. Аввалроқ Трамп Эроннинг тинчлик энергияси ва тиббий мақсадлар учун бойитилган уранни сақлаб қолиш имкониятини рад этган эди.
Жума куни Эроннинг IRNA ахборот агентлиги Теҳрон янги режа матнини Покистон воситачилари орқали Вашингтонга бир кун олдин етказганини хабар қилди. Ал Маядеэн телеканалининг хабар беришича, Ислом Республикаси мулоқотни давом эттириш учун уч босқичли формулани таклиф қилган.
Эрон режасига кўра, биринчи босқич — урушга чек қўйишни ва Эрон ва Ливан учун хавфсизлик кафолатлари беришни, иккинчи босқичда томонлар Ҳўрмуз бўғозини бошқариш механизмларини муҳокама қиладилар ва шундан кейингина Эрон ядровий дастурни кўриб чиқадилар. Учинчи босқичга ўтиш фақат дастлабки иккитаси босқичлар бўйича келишувга эришилгандан кейингина мумкин.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.