https://sputniknews.uz/20260501/turizm-57268086.html
Дизайн-кодлар, туроператорлар харажатларини қоплаш: туризм қандай ривожлантирилади
Дизайн-кодлар, туроператорлар харажатларини қоплаш: туризм қандай ривожлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Маҳаллий туроператорларнинг мамлакатга хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган хориждаги тарғибот тадбирлари харажатларининг 500 миллион сўмдан ошмаган... 01.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-01T16:22+0500
2026-05-01T16:22+0500
2026-05-01T16:22+0500
туризм
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55130848_0:207:942:737_1920x0_80_0_0_48649ddeb2eb8cbc145be7abb8cef8fa.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, “Жозибадор манзил – лойиҳа – инфратузилма – тадбиркор – тарғибот – сайёҳ” занжири бўйича лойиҳа бошқаруви асосида:Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси республика ёки маҳаллий даражадаги барча турдаги туристик зоналар ва туристик кластерлар дирекция (департамент)лари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи муассаса ҳисобланади.2026 йил 1 июндан Туризм қўмитаси томонидан босқичма-босқич туристлар ташриф буюрувчи зиёратгоҳлар ҳудудларининг функционал жиҳатдан ажратилган чегараларини белгилаш ва мумкин бўлган ҳолларда кўп қаватли биноларни жойлаштириш орқали уларнинг ҳудудларини кенгайтириш ҳамда улардан фойдаланиш учун алоҳида дизайн-код жорий этилади.Туризм соҳасини барқарор ва комплекс ривожлантириш мақсадида лойиҳаларни амалга оширишда давлат органлари, тадбиркор ва инвесторлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда таълим ва эксперт ташкилотлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминловчи “давлат – бизнес – жамоатчилик – таълим” (Quattro) тизими жорий этилади.2027 йилдан йилига 2 марта Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сайёҳлар ўртасида танланма кузатувлар ўтказиш амалиёти жорий этилади.2026 йил 1 сентябрдан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда:Бунда тадбиркорлар томонидан ушбу тадбирларни ташкил этишни босқичма-босқич ўзи қоплаш шарти билан молиялаштириш чегараси Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши томонидан белгиланади.
https://sputniknews.uz/20260402/bukhara-prezident-vazifalar-56679916.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55130848_5:104:850:737_1920x0_80_0_0_04834a32356fa58b87584a86293a34b7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, ўзбекистон
Дизайн-кодлар, туроператорлар харажатларини қоплаш: туризм қандай ривожлантирилади
Маҳаллий туроператорларнинг мамлакатга хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган хориждаги тарғибот тадбирлари харажатларининг 500 миллион сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори
қабул қилинди. Қарорга кўра, “Жозибадор манзил – лойиҳа – инфратузилма – тадбиркор – тарғибот – сайёҳ” занжири бўйича лойиҳа бошқаруви асосида:
34 та туризм объектининг бош режаси ишлаб чиқилади;
31 та туризм объектининг фаолияти ташкил этилади ҳамда ривожлантирилади.
Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси республика ёки маҳаллий даражадаги барча турдаги туристик зоналар ва туристик кластерлар дирекция (департамент)лари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи муассаса ҳисобланади.
2026 йил 1 июндан Туризм қўмитаси томонидан босқичма-босқич туристлар ташриф буюрувчи зиёратгоҳлар ҳудудларининг функционал жиҳатдан ажратилган чегараларини белгилаш ва мумкин бўлган ҳолларда кўп қаватли биноларни жойлаштириш орқали уларнинг ҳудудларини кенгайтириш ҳамда улардан фойдаланиш учун алоҳида дизайн-код жорий этилади.
Туризм соҳасини барқарор ва комплекс ривожлантириш мақсадида лойиҳаларни амалга оширишда давлат органлари, тадбиркор ва инвесторлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда таълим ва эксперт ташкилотлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминловчи “давлат – бизнес – жамоатчилик – таълим” (Quattro) тизими жорий этилади.
2027 йилдан йилига 2 марта Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сайёҳлар ўртасида танланма кузатувлар ўтказиш амалиёти жорий этилади.
2026 йил 1 сентябрдан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда:
2030 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлардан таклиф этиладиган туроператорлар вакилларининг транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;
маҳаллий туроператорларнинг мамлакатга хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган хориждаги тарғибот тадбирлари харажатларининг 25 фоизигача, бироқ 500 миллион сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади;
хусусий тадбиркорларнинг сайёҳлар учун маданий-оммавий ва концерт-томоша ҳамда маданий тадбирларни аниқ белгиланган ҳудуд ва жадвал асосида йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларини 1 йилгача муайян қисмини молиялаштириш тартиби жорий этилади.
Бунда тадбиркорлар томонидан ушбу тадбирларни ташкил этишни босқичма-босқич ўзи қоплаш шарти билан молиялаштириш чегараси Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши томонидан белгиланади.