Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон ва ШҲТ: ривожланишнинг кейинги истиқболлари – видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Экспертларнинг таъкидлашича, бугунги кунда ШҲТ мамлакатлари қатор соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш учун салмоқли салоҳиятга эга.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида "ШҲТнинг 25 йиллиги: ривожланишнинг кейинги истиқболлари" мавзусида Остона - Москва - Минск - Тошкент - Шанхай видеокўприги бўлиб ўтди.
Ўзбекистон учун ШҲТ доирасида транспорт йўлаклари, сув ресурслари, “яшил” энергетика, инновациялар ва гуманитар алоқалар муҳим аҳамиятга эга. Бу йўналишларнинг барчаси ўзаро боғлиқ бўлиб, минтақа барқарорлигига бевосита таъсир қилади
Бундай фикрни эксперт сифатида иштирок этган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Сиёсатшунослик” кафедраси профессори Раъно Турсунова билдирди
Унинг сўзларига кўра, ШҲТ мамлакатлари сунъий интеллектдан тортиб биомуҳандисликкача бўлган инновациялар соҳасида жиддий салоҳиятга эга. Умумий технологик хабнинг ташкил этилиши янги ечимлар алмашинуви ва жорий қилинишини тезлаштириши мумкин.
“Ўзбекистон учун кейинги муҳим жиҳат бу – транспорт йўлаклари. Эслатиб ўтаман, дунёда нафақат ўзи денгизга чиқа олмайдиган, балки худди шундай мамлакатлар билан ўралган бор-йўғи иккита давлат мавжуд – булар Лихтенштейн ва Ўзбекистон. Шу боис транспорт инфратузилмасини ривожлантириш биз учун ниҳоятда муҳимдир. Муҳим лойиҳалардан бири – “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темирйўл йўлаги – аллақачон амалга оширилмоқда. Келажакда уни Трансафғон темир йўли билан боғлаш ташаббуси ҳам илгари сурилди. Бу эса истиқболда ШҲТ доирасида ягона транспорт тармоғини шакллантиришга имкон беради”, – деди Турсунова.
У халқаро ташкилотлар қўллайдиган механизмларни нафақат кучайтириш, балки декларатив баёнотлардан амалиётга йўналтирилган ҳамкорлик шаклларига ўтказиш кераклигини тушуниш муҳимлигини қайд этди.

“Ҳар биримиз хавфсизликнинг яхлитлиги тамойили аҳамиятини тушунамиз. Биз ўз мамлакатимиз хавфсизлигини бошқа бир давлат ҳисобига таъминлай олмаймиз. Тарихга мурожаат қилсак, минтақамизда "Қўшнинг тинч– сен тинч" деган машҳур мақол бўлганини таъкидламоқчиман. Бу нақл бугун, XXI асрда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган”, - дея таъкидлади Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори.

Батафсил - видеода.
Янгиликлар лентаси
0