https://sputniknews.uz/20260501/eng-kop-maosh-57261146.html
Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари энг кўп маош олмоқда
Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари энг кўп маош олмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 6,8 млн сўмни ташкил этди. Ўсиш – 17,4 фоиз.Иқтисодий фаолият турлари кесимида энг юқори ойлик банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик хизматлари соҳасида – 18,6 млн сўм (йиллик ўсиш — 18,2 фоиз).
2026-05-01T12:06+0500
2026-05-01T12:06+0500
2026-05-01T13:47+0500
инфографика
ўзбекистон
маош
миллий статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1e/57243901_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_d47a201936a5ee20f15fce03947cfe73.png
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 6,8 млн сўмни ташкил этди. Ўсиш – 17,4 фоиз.Иқтисодий фаолият турлари кесимида энг юқори ойлик банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик хизматлари соҳасида – 18,6 млн сўм (йиллик ўсиш — 18,2 фоиз). Шунингдек, ахборот ва алоқа (16,5 млн сўм, +11,0 фоиз), ташиш ва сақлаш (10,7 млн сўм, +22,5 фоиз), саноат (8 млн сўм, +16,1 фоиз) ҳамда савдо (7,2 млн сўм, +10,4 фоиз) соҳаларида ўртача номинал ойлик миқдори республика ўртача кўрсаткичидан юқори шаклланди.Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг пастлигича қолмоқда.Айни пайтда ушбу соҳаларда ўртача ойликнинг йиллик ўсиш суръати ҳам ўртачадан паст шаклланган. Хусусан, январь-март ойларида таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 14,2 фоизга ўсиб, 4,6 млн сўмни ташкил этган. Соғлиқни сақлашда ўртача ойлик иш ҳақи йиллик ўсиши 13 фоизни ташкил этган, ўртача ойлик миқдори эса бошқа соҳаларга нисбатан энг паст даражада — 4,1 млн сўм.Батафсил - Sputnik инфографикасида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1e/57243901_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_618836e1c527e7181ec5bebc271f1d6f.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инфографика, ўзбекистон, маош, миллий статистика қўмитаси , инфографика
инфографика, ўзбекистон, маош, миллий статистика қўмитаси , инфографика
Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари энг кўп маош олмоқда
12:06 01.05.2026 (янгиланди: 13:47 01.05.2026) Банкчи ва суғуртачиларнинг ўртача ойлиги 18,5 млн сўмача етган.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 6,8 млн сўмни ташкил этди. Ўсиш – 17,4 фоиз.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида энг юқори ойлик банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик хизматлари соҳасида – 18,6 млн сўм (йиллик ўсиш — 18,2 фоиз). Шунингдек, ахборот ва алоқа (16,5 млн сўм, +11,0 фоиз), ташиш ва сақлаш (10,7 млн сўм, +22,5 фоиз), саноат (8 млн сўм, +16,1 фоиз) ҳамда савдо (7,2 млн сўм, +10,4 фоиз) соҳаларида ўртача номинал ойлик миқдори республика ўртача кўрсаткичидан юқори шаклланди.
Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг пастлигича қолмоқда.
Айни пайтда ушбу соҳаларда ўртача ойликнинг йиллик ўсиш суръати ҳам ўртачадан паст шаклланган. Хусусан, январь-март ойларида таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 14,2 фоизга ўсиб, 4,6 млн сўмни ташкил этган.
Соғлиқни сақлашда ўртача ойлик иш ҳақи йиллик ўсиши 13 фоизни ташкил этган, ўртача ойлик миқдори эса бошқа соҳаларга нисбатан энг паст даражада — 4,1 млн сўм.
Батафсил - Sputnik инфографикасида.