ЯИМ ўсишида етакчи бўлган Ўзбекистоннинг топ-5 ҳудуди

Oбуна бўлиш
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ЯИМ қарийб 448 трлн сўмни ташкил этди. Энг юқори ўсиш Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистонда қайд этилди.
Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг биринчи чорагида ҳудудлар бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичларини эълон қилди.
Унга кўра, январь–март ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми қарийб 448 триллион сўмни ташкил этди. Иқтисодий ўсиш суръати эса 8,7 фоиз бўлди.
Таққослаш учун, 2025 йилнинг мос даврида ЯИМ ҳажми тахминан 373 триллион сўм, ўсиш суръати эса 6,8 фоизни ташкил этган эди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:
• Тошкент шаҳри — 13 фоиз;
• Қорақалпоғистон — 12,9 фоиз.
Энг паст ўсиш суръатлари эса:
• Навоий вилояти — 6,1 фоиз;
• Тошкент вилояти — 7,6 фоиз.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0