Ўзбекистон ЯИМда иқтисодиёт тармоқлари ҳиссаси — инфографика

Oбуна бўлиш
Биринчи чоракда Ўзбекистон ЯИМнинг асосий қисми иқтисодиёт тармоқлари ҳиссасига тўғри келди.
2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми қарийб 448 трлн сўмни ташкил этди ва иқтисодий ўсиш суръати 8,7 фоиз бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.
Иқтисодий ўсиш асосан иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги ижобий динамика ҳисобига таъминланди. Ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 95,4 фоизини ташкил этди.
ЯИМ таркибида маҳсулотларга соф солиқларнинг улуши 4,6 фоиз бўлди. Бу кўрсаткич бўйича 8,2 фоиз ўсиш қайд этилди.
Шу билан бирга, ЯИМ дефлятор индекси 2025 йилнинг январь–март ойларидаги нархларга нисбатан 110,6 фоизни ташкил этди. Бу индекс иқтисодиётда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар нархининг умумий ўзгаришини кўрсатади.
Энг юқори ўсиш саноатда — 15,8 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида — 13,2 фоиз бўлди. Қурилишда бу кўрсаткич 4,7 фоиз, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа соҳаларида 4,8 фоизни ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0