Ўзбекистон ЯИМ: сўнгги 5 йилда ўсиш суръати қандай ўзгарди

Oбуна бўлиш
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ЯИМ 8,7 фоизга ўсди. Бу сўнгги 5 йилнинг мос давридаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг биринчи чорагида ҳудудлар бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичларини эълон қилди.
Унга кўра, январь–март ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми қарийб 448 триллион сўмни ташкил этди. Иқтисодий ўсиш суръати эса 8,7 фоиз бўлди.
Таққослаш учун, 2025 йилнинг мос даврида ЯИМ ҳажми тахминан 373 триллион сўм, ўсиш суръати эса 6,8 фоизни ташкил этган эди.
Сўнгги йилларнинг мос даврида иқтисодий ўсиш суръати босқичма-босқич юқорилаб бормоқда. Хусусан, биринчи чорак якунларига кўра, ўсиш суръати:
• 2022 йилда — 5,1 фоиз;
• 2023 йилда — 6,4 фоиз;
• 2024 йилда — 6,4 фоиз;
• 2025 йилда — 6,8 фоиз;
• 2026 йилда — 8,7 фоиз бўлди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0